• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Болам ўлган бўлса, мурдасини беринг, аза тутай» — Самарқанддаги шифохонада боласини йўқотган ота

    «Дарё»да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган чақалоқ даволаниш учун Самарқанд вилоятидаги шифохонага олиб борилгани ва у ерда дом-даракциз йўқолгани хабар берилганди. Бу ҳақда таҳририятга мурожаат қилган онаизор Зиёда Жовлиева айни кунда фарзандининг на тирик ва на ўликлигини билмаслигини айтганди. «Дарё»га қайта мурожаат қилган Зиёда Жовлиева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Отабек Рўзимов Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси мазкур ишни ёпганини, уларнинг фарзанди тирик ёки ўликлиги мавҳум қолаётганини айтмоқда.

    Масъулларга мурожаат қилиб, агар менинг болам ўлик бўлса, ўлигини; тирик бўлса тиригини топиб беринг дедим. Қашқадарё вилоят прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси воқеа бошқа ҳудудда бўлганлигини, шу сабаб воқеани ўрганиш уларнинг ваколатига кирмаслигини айтмоқда. Самарқанд вилояти прокуратураси эса кўмилган чақалоқ Қашқадарёда экани, шу сабаб бу иш билан Қашқадарё прокуратураси шуғулланиши кераклигини айтди, — дейди йўқолган чақалоқнинг отаси Отабек Рўзимов.

    Отабек Рўзимов.

    Отабек Рўзимов.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Фарзанди йўқолган отанинг айтишича, муаммо ҳал бўлмагач, улар Бош прокуратурага мурожаат қилишга мажбур бўлган.
    2022 йилнинг 27 июнь куни бу ҳақда Бош прокуратурага мурожаат қилдик. Шундан сўнг 2 июль куни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари бошланди. Биз дастлаб бошқа болани ДНК қилганмиз. 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси Жўрабек Пардаев бизни чақириб, ДНК қилинган бола бизнинг фарзандимиз эмаслигини, бола Эъзоза Умаровага тегишли бўлиб чиққанини айтди. Шу сабаб ишни ёпамиз деди. Кейинроқ билсак, терговчи бизни чақиришидан бир кун аввал 20 сентябрь куни ишни ёпиш бўйича қарор чиқарган экан, — дейди Отабек Рўзимов.
    Боласи йўқолганини айтаётган Зиёда Жовлиева фарзанди соғлом туғилганини, буни шифокорларнинг ўзи айтганини, шунга қарамасдан улар фарзандини Самарқандга юборганини билдирмоқда.
    Боламни тиббий кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг соғломлигини айтганди. Лекин шунга қарамасдан Чироқчи туман шифохонасида вакуум йўқлигини сабаб қилиб кўрсатиб, «Болангнинг эртага соғлиғи ёмонлашиши мумкин, шундай пайтда бизга вакуум керак бўлади», дея Самарқандга юборишди. Қон босимим ошиб кетгани сабаб менга рухсат беришмагач, боламни эрим ва онам олиб кетди. Турмуш ўртоғимнинг машинасида Эъзоза Умарова исмли аёлнинг эгизак фарзандлари ҳам олиб кетилган. Самарқандда чақалоқларни Мавлуда Ҳасанова исмли ҳамшира қабул қилиб олган. Ва уч нафар чақалоқ ўша пайтда тиббий кўрикдан ўтказилган ҳамда айнан ўша пайтда алмаштирилган, — дейди Зиёда Жовлиева.
    Боласини йўқотган онанинг айтишича, у Самарқандга — фарзанди ётган шифохонага 2022 йилнинг 19 май куни борган.
    Шифохонага борган куним қўлимга бегона чақалоқ беришди. Мен ўша пайтда бола меники эмас, бу бола бегона экан дедим. Азиза опа эса «Мен болаларни алмаштирмадим, шу бола сеники», деб ўз оғзи билан айтди. Менга берилган бола йиғлаб, кўкариб қоларди. Менинг боламда эса бунақа одат ва касаллик йўқ эди. 23 майгача шубҳа-гумонлар билан яшадим. 23 май куни кетаётганимизда эса Эъзоза менинг қўлимдаги бола уники эканлигини айтиб, ташлаб кетишимни талаб қилди, — дейди Зиёда Жовлиева.
    Йўқолган боланинг отаси Отабек Рўзимовнинг маълумот беришича, у 2022 йилнинг 6 октябрь куни яна Бош прокуратурага мурожаат қилган. Шундан сўнг Қашқадарё ҳамда Хоразм вилояти прокуратурасидан унга телефон қилишиб, Қашқадарё прокуратураси иш Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилганини, шу сабаб ишни қайта кўрмасликларини айтган. Хоразм вилояти прокуратураси эса тергов хулосасини сўраш билан кифояланган.
    Менинг болам тирик, мен буни яхши биламан. Шу сабаб прокуратурадан боламни топиб беришларини, агар боламни ўлган дейишса, унинг мурдасини топиб беришларини сўраб, ота сифатида болам учун аза тутишим кераклигини айтмоқчиман. Шифокорлар хатоси сабаб юрак нуқсони билан туғилган болалар ўрнига менинг болам олиб қўйилган. Юрак нуқсони билан туғилган эгизаклар эса вафот этишган, — дейди у.
    Мурожаатчининг айтишича, Эъзоза Умарованинг қўлидаги бола уники эканлигига шубҳа қилиб, ДНК текшируви ўтказилган. Аммо эр-хотин бу ДНК хулосасига ишонмаяпти.
    Тўғри, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ДНК қилишди. Бола Эъзоза Умарованики эканини айтишди. Аммо мен бу ДНК хулосасига ишонмаяпман. Шу сабаб хусусий клиникада яна ДНК қилиб кўрмоқчиман. Менга шу имкониятни беришларини сўрайман. Ва прокуратурадан ҳам ҳеч кимда шубҳа қолмаслиги учун ишни охиригача олиб боришларини илтимос қиламан, — дейди ота.

    Зиёда Жовлиева.

    Зиёда Жовлиева.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Зиёда Жовлиева ҳам Эъзоза Умарованинг қўлидаги болани қайта ДНК қилмоқчи эканликларини айтмоқда.

    Эъзоза Умарованинг қўлидаги болани яна ДНК қилсак, ҳақиқат ойдинлашади. Дастлабки текширувда мендан 10 та, эримдан 14 та таҳлил олинган. Аммо Эъзоза Умаровадан умуман таҳлил олинмасдан унинг боласи бўлиб чиқиши мумкинми? Қолаверса, эгизакларнинг ҳар иккисида юрак нуқсони бўлган. Менинг боламда эса бунақа касаллик бўлмаган. Ҳозир шу болани шифокор кўригидан ўтказиб, юрагини текширтирсак, нуқсонсиз бўлиб чиқади. Мен бу бола ўзимники эканлигига ишонаман. Шу сабаб прокуратурадан ишни қайта кўриб, бизда ҳам шубҳа қолмаслиги учун қайта ДНК қилишимизга, болани шифокорлар кўригидан ўтказишга рухсат беришларини сўрайман, — дейди Зиёда Жовлиева.
    Отабек Рўзимов шифокорлар хатога йўл қўйганини, шу сабаб отаси ва аёлининг соғлиғида муаммолар пайдо бўлганини айтмоқда.
    Шифокорлар хатоси билан болам алмашиб қолди. Отам шу сабаб инсульт бўлди. Хотиним эса тушкунликдан чиқолмаяпти, тентак бўлиб қолиши мумкин. Хўш, айтинг-чи, мен нима қилай энди?, — дейди боласи йўқолганини айтаётган ота.
    Боласи йўқолган она беш ойдан бери боласидан йироқда яшаётганини, бу унга оғир ботаётганини билдирмоқда.
    Беш ойдан бери боламдан йироқда яшаяпман. Она сифатида бу мен учун жуда оғир. Хотин-қизларнинг дардини тинглаб, уларга ёрдам берадиганлар борми? Илтимос, онаизорни эшитиб, адолатли қарор чиқаришсин, — дейди Зиёда Жовлиева.

    Мавзуга доир: На тириги ва на ўлиги маълум: Қашқадарёда туғилиб, даволаниш учун Самарқандга юборилган чақалоқ дом-даракциз йўқолди

    11.10.2022, 20:27   Изоҳ (0)   61441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Савдо вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келади

    11.10.2022, 20:19

    Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 75 млн дона кўчат экилади

    11.10.2022, 19:55

    Ўзбекистонда 2023 йилдан аҳолидан ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади

    11.10.2022, 19:39

    Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти билан қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

    11.10.2022, 19:32

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда

    11.10.2022, 19:11

    Ўзбекистонда 2023 йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи «Ташаббусли бюджет»га берилади

    11.10.2022, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.