Шавкат Мирзиёев 11 октябрь кунги видеоселектор йиғилишида ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилишини айтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:
- ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
- ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
- келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.
Изоҳ (0)