Ташқи ишлар вазирлигида Эстония элчиси Тоомас Тирс (қароргоҳи – Остона шаҳрида) билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Эстония ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, икки томонлама кун тартибини кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилган.
Учрашув якунлари бўйича жорий йил охиригача вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди муддатини ишлаб чиқиш, шунингдек, 2023 йил бошида Эстония ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)