Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилгани бекор қилинди.
Бу унинг 2022 йил 29 сентябрь куни энергетика вазири лавозимига тасдиқланиши билан боғлиқ.
Қайд этилишича, президент фармони билан Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланган. Мирзамаҳмудов «бошқа ишга ўтгани сабаб» энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан 2020 йил 3 ноябрда озод этилганди.
Изоҳ (0)