НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Россиянинг ҳар қандай таҳдидларига, жумладан, ядровий таҳдидларга ҳам тайёр эканини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
«НАТО ҳар қандай таҳдидга ва НАТОнинг исталган иттифоқчисига қилинган ҳар қандай ҳужумга тайёр. Россия биладики, ядро урушида ғалаба қозониш мумкин эмас ва уни бошламаслик керак. Биз Россияга шуни айтамизки, агар улар ядро қуролидан фойдаланса, оқибатлари ўта жиддий бўлади», — деди у альянснинг ядровий таҳдидга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Мавзуга доир: «НАТО келаси ҳафта ядровий ҳужумни тўхтатиш бўйича машқлар ўтказади» — Столтенберг
Изоҳ (0)