Марказий банк сентябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасини маълум қилди.
Аҳолининг келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича инфляцион кутилмалари пасаювчи динамикани сақлаб қолиб, 15,2 фоиз атрофида шаклланди.
Келгуси 12 ойда инфляция кўрсаткичи жорий даражада ёки ундан юқорироқ бўлишини кутаётган респондентларнинг улуши аввалги ойга нисбатан 1 фоиз бандга қисқарган.
Сентябрь ойида аҳолининг кўпчилик қисми келгуси 12 ойда инфляцияни 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутишмоқда.
Аҳоли томонидан келгуси даврда нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида қуйдагилар таъкидланган:
- импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — 42 фоиз;
- валюта курсининг қадрсизланиши — 42 фоиз;
- нархларнинг сунъий оширилиши — 31 фоиз.
Шу билан бирга, турар жой ҳамда ижара тўловларининг ошишини кўрсатган аҳоли вакилларининг улуши ўтган ойга нисбатан юқорилаган — 15 фоиздан 18 фоизгача.
Аввалроқ Ўзбекистонда сентябрь ойида 1 фоизлик инфляция қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)