Бухоро вилояти Қоракўл туманида тадбиркорнинг мулкини қўлга киритган фирибгар ушланди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган З.Б. исмли шахс «А.Г.» МЧЖ раҳбари Р.ни алдаб, умумий қиймати 245 миллион сўмлик 50 тонна битум маҳсулотини пулини бериш шарти билан олгани аниқланган. У кейинчалик маҳсулотларни бошқа шахсларга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)