Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қиролича Елизавета II вафот этганидан кейин қирол Чарльз III нинг кўчмас мулки унинг ўғли шаҳзода Уильямга ўтди. Шу тариқа шаҳзода Принстаун қишлоғидаги ҲМП Дартмур қамоқхонаси эгасига айланди, деб хабар бермоқда New York Post.

Фото: New York Post

Фото: New York Post

Қамоқхона 1809 йилда иш бошлаган. Муассаса жойлашган бино II даражали мерос рўйхатига киритилган, у алоҳида тарихий ёки меъморий аҳамиятга эга деб ҳисобланади. Қамоқхона олтита корпусдан иборат.

Илгари қамоқхонада Британиядаги энг хавфли жиноятчилар, жумладан, қотиллар, гангстерлар, қароқчилар ва айғоқчилар сақланган. Аммо 2002 йилда муассаса унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган маҳкумларга ихтисослаша бошлади. Эндиликда қамоқхонада маҳкумларга озодликка чиққандан кейин иш топиш ва жамиятга қайта аралашиш учун зарур кўникмаларни эгаллаш имконияти яратилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади