Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиядан ЕИ мамлакатларига ёнилғи етказиб беришнинг тўхтатилиши Европа ва Марказий Осиё давлатларида 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 1,2 фоиз даражага қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё»га Жаҳон банки ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ушбу вазиятнинг турли мамлакатларга таъсир қилиш даражаси уларнинг Россия газига боғлиқлиги ва Европа ёки Россия билан иқтисодий алоқаларига дахлдор бўлади.

Етарлича энергия ишлаб чиқарадиган ва муқобил таъминот йўлларидан фойдаланадиган мамлакатларга бу камроқ таъсир қилади.

Таҳлилчиларнинг тушунтиришича, Россия газининг Европага етказиб берилиши тўхтатилиши муносабати билан Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодлари кейинчалик табиий газ нархи ва Европадаги анча заиф фаолликнинг салбий ён таъсири туфайли азият чекади.

 

Иқтисодий фаолликнинг секинлашишига халқаро молиялаштириш шартларининг ўзгариши, шунингдек, кескин пул-кредит сиёсати ҳам таъсир кўрсатади.

Шунга қарамай, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Банк прогнозларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 4,9 фоиз, 2024 йилда 5,1 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Банк томонидан июнь ойида эълон қилинган ҳисоботда мамлакат иқтисодиёти 2022 йилда 4,3 фоизга, 2023 йилда 5,3 фоизга, 2024 йилда эса 5,5 фоизга ўсиши кутилаётган эди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон сўнгги йилларда савдо ва нархларни эркинлаштириш бўйича дастлабки улкан ислоҳотларни амалга оширган.

Жаҳон банкининг маълум қилишича, маҳсулдорликни, хусусий сектор бошчилигидаги ўсишни рағбатлантиришни давом эттириш ва иш ўринлари яратиш учун қўшимча ислоҳотлар зарур.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди