Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳукумати энергия инқирози шароитида уй хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ваъдаларини бажариш учун 140 миллиард фунт стерлинг (тахминан 150 миллиард доллар) сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар берди.
Нашрнинг Cornwall Insight таҳлилчиларига таяниб ёзишича, Британия расмийлари электр энергияси нархи ошишини чеклаш учун «катта маблағ» тўплаши керак бўлади.
Геосиёсий вазиятнинг ривожланиши ва об-ҳаво шароитига қараб, бу миқдор 72 дан 140 миллиард фунт стерлинггача бўлиши мумкин.
Газета интервью берган бир қатор британиялик экспертлар ҳукумат бюджетидан зарур молиявий ресурсларни таъминлай олишига шубҳа қилмоқда.
Шу муносабат билан «молия бозорлари» юқори инфляция фонида «келажакда иқтисодий вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда», дея хулоса қилади нашр.
Сентябрь ойи бошида Бирлашган Қироллик Бош вазири ўртача уй электр энергияси учун тўловни 2,5 минг фунт стерлинг (тахминан 2 675 доллар) билан чеклаш режасини эълон қилди.
Ёқилғи нархининг тез ўсиши британияликларни электр энергиясини тежашга мажбур қилмоқда. Нархлар 2021 йилга нисбатан икки баравар ошди.
1 октябрь ҳолатига кўра, Буюк Британия 1950 йиллардан бери турмуш даражасининг энг катта пасайиши хавфи остида.
Изоҳ (0)