• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳуқуқ ҳимоячилари Эрдўғондан туркманистонликлар учун визасиз режимни қайтаришни сўради

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилотлар вакиллари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга очиқ мурожаат йўллаб, ундан Туркманистон фуқаролари учун визасиз режимни қайтаришни сўради.

    Фото: АННА-News

    Фото: АННА-News

    2022 йилнинг 13 сентябрь куни Анқара Туркманистон илтимосига кўра ушбу давлат фуқароларининг Туркияга кириши учун виза режимини жорий қилганди. Шу тариқа, Туркия Вазирлар кенгашининг 2007 йил 19 июлдаги қарори бекор қилинди, унга мувофиқ туркманистонликлар Туркияда 30 кунгача туристик мақсадларда визасиз юриши мумкин эди.

    Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз мурожаатларида визасиз режимнинг бекор қилинишини «Туркманистон фуқароларининг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини камситиш» ва «Туркия республикаси ташқи сиёсатининг муҳим қисми бўлган турк халқларининг очиқлиги ва бирлашуви тамойилларини бузиш» деб атади.

    Аслида Туркманистон Туркия ҳисобидан юз минглаб туркманларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаб, ўз фуқароларига нисбатан репрессив сиёсатга Туркия республикасини жалб қилди.

    Туркманистон президентларининг иқтисодни якка тартибда ва саводсизларча бошқариши, уларнинг чексиз бойиб кетиши ва улкан коррупцияси чуқур иқтисодий инқирозга ва Туркманистон аҳолисининг оммавий қашшоқлашишига олиб келди. Жаҳон даражасидаги йирик углеводород ресурсларига эга ушбу мамлакатда шаҳарларда ўртача иш ҳақи бор-йўғи 70 доллар, ўртача пенсия эса 27 долларни ташкил қилади. Мамлакатда, айниқса, қишлоқ жойларида ишсизлик катта ва давосиз дардга айланди. Бу шундоқ ҳам рекорд даражада паст бўлган аҳоли турмуш даражасининг янада пасайишига олиб келмоқда. Очлик кам таъминланган Туркманистон фуқароларининг тобора кўпроқ қатламини қамраб олмоқда.

    Туркманистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти тирик қолиш ва оилаларини боқиш учун Туркияга кўчиб кетишни афзал кўрарди. Туркия туркманлар учун қардош мамлакат, халқларимизни нафақат тил ва менталитетнинг яқинлиги, балки муштарак тарихий илдизлар ҳам бирлаштиради. Туркманистондаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви Туркияга меҳнат миграцияси ортишига сабаб бўлмоқда, — дейилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг мурожаатида.

    Қайд этилишича, айни пайтда Туркияда 230 мингга яқин қонуний истиқомат қилувчи туркманлар бор. Туркманистондан меҳнатга лаёқатли аҳолининг чиқиб кетишини тўхтатиш учун расмийлар турли чоралар кўрмоқда, жумладан, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини суд қарорисиз чекламоқда.

    Туркия томонидан виза режими жорий этилиши Туркманистон фуқароларининг ўз мамлакатидан ташқарига чиқишига қўшимча чеклов бўлди. Шу муносабат билан ҳуқуқ ҳимоячилари Эрдўғондан Туркманистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни сўради.

    Мурожаат Нидерландия ва Болгарияда яшовчи туркманистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан имзоланган.

    05.10.2022, 12:02   Изоҳ (0)   9206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина HIMARS ёрдамида Қримдаги нишонларга ҳужум қилишга қодир — Пентагон

    05.10.2022, 11:26

    Қозоғистон ТИВ Захарованинг баёнотидан кейин Россия элчисини «суҳбатга» чақирди

    05.10.2022, 11:25

    Эрон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади ва Россияга жанговар дронлар етказиб бераётганини рад этди

    05.10.2022, 10:43

    Дунёдаги кўк кўзлиларнинг барчаси битта одамнинг авлодлари бўлиб чиқди

    05.10.2022, 10:32

    Бельгияда коронавируснинг янги тўлқини кузатилмоқда

    05.10.2022, 10:08

    Жанубий Корея КХДР синовларига жавобан учирган ракета полигонга қайтиб тушди

    05.10.2022, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.