Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Э. икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент ўрнига Damas совға қилди.

МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг «Дарё»га маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2022 йил 21 августдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Э.дан ундирувчи З.Г. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Қува тумани бўлими томонидан мажбурий ижрога қаратилган ва қарздорнинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Ундирувчи З.Г. билан ўзаро келишувга асосан қарздор С.Т. вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун улар 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 127 миллион 262 минг сўм алимент маблағлари ўрнига Damas автомашинаси олиб берган.

Ундирувчининг аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди