Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларида келтирилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада 905,2 минг туғилиш қайд этилган. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти МДҲ давлатлари бўйича биринчи ўринда.
2021 йилда МДҲ давлатларида ҳар 1000 доимий аҳолига туғилиш коэффициенти қуйидагича бўлган:
- Ўзбекистон – 25,9 та;
- Қозоғистон – 23,5 та;
- Қирғизситон – 22,4 та;
- Арманистон – 12,4 та;
- Озарбайжон – 11,2 та;
- Молдова – 11,2 та;
- Россия – 9,6 та;
- Украина – 7,3 та.
Изоҳ (0)