Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида қалбаки долларга iPhone 13 харид қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Х.К. «OLX» сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг «Ипҳоне 13» русумли уяли алоқа воситасини 1200 долларга сотишга келишиб, тумандаги «Evos» кафеси олдида учрашган пайтида харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни бериб кетгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)