Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Finnair авиакомпанияси Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу масала Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, мамлакатнинг Латвиядаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари, Uzbekistan Airports АЖ ҳамда Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси вакиллари иштирокида бугун видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилган.

Учрашувда Finnair авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этиб, ушбу йўналишдаги авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

Авиакомпания йўловчи ташувларини Uzbekistan Airways билан «код-шер» тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, шунингдек, юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Мулоқот давомида мамлакатга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш орқали парвозлар географиясини кенгайтириш натижасида сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.

Транспорт вазирилиги вакиллари хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.

Скандинавия Шимолий Европа мамлакатлари томонидан шаклланган географиядир. Скандинавия мамлакатларига Дания, Швеция ва Норвегия каби давлатлар киради. Бу давлатлар билан бир қаторда, Скандинавияни Финляндия, Исландия, Гренландия ва айрим ороллар ташкил этади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди