Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёлларга ёрдам берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Х.Ш. ва Д.С. Россияга 2022 йил сентябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. Аммо турли сабабларга кўра, мураккаб молиявий аҳволда ва яшаш жойисиз қолиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигидан ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Улар шу куннинг ўзида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан бепул хостелга жойлаштирилди.
Изоҳ (0)