Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский ўз фармони билан мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия томонидан Украина ҳудудларининг эгаллаб олинишига уринишга жавобан қарорларини кучга киритди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хусусан, ҳужжатда «РФ президенти Владимир Путин билан музокараларнинг имконсизлиги» қайд этилган.

Шунингдек, фармонда Украинанинг НАТОга тезлаштирилган тартибда қўшилиш ҳақидаги ариза билан қилган мурожаати маъқулланади.

Фармон Украина президенти сайтига 4 октябрда жойланди, бироқ ҳужжатга 30 сентябрь санаси қўйилган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков матбуот учун брифингда Зеленскийнинг Путин билан музокаралардан бош тортиши юзасидан изоҳ берди. «Энди ё ҳозирги президент позициясининг ўзгаришини кутамиз, ё украин халқи манфаатлари йўлида ўз позицияларини ўзгартирадиган бўлғуси Украина президентини кутиб қоламиз», — деди у.

30 сентябрь куни Кремлда Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари босиб олинган қисмларининг «Россия таркибига кириши» ҳақида шартномалар имзоланди. Ўша куниёқ Украина ҳукумати НАТОга қўшилиш учун ариза берди. Зеленский ўшанда Россия билан мулоқотга тайёрлигини айтган, лекин «бошқа президент билан» деган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади