Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Red Wings авиакомпанияси 4 ноябрдан Тошкентдан Ставропол ва Уфага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Фото: Red Wings матбуот хизмати

Фото: Red Wings матбуот хизмати

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг маълум қилишича, парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган SSJ100 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент—Ставропол ва Тошкент—Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловаси орқали сотувга қўйилган.

Red Wings — Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди