Тошкент вилояти ҳокимлиги Чирчиқдаги «Махам-Чирчиқ» корхонасида юз берган ёнғин тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳолат туфайли корхонанинг икки нафар ходими жароҳатланган. Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам икки нафар ходим енгил тан жароҳати олганини, улар Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олаётганини тасдиқлади. Ҳалок бўлганлар йўқ.
«Ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини атрофлича баҳолаш мутахассислар томонидан алоҳида текширувни талаб қилиши туфайли, кейинроқ батафсил ахборот берилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ (0)