Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мазали ва ванилин таъмига эга бўлган пончикларнинг устидан шакар кукуни сепилади. Унинг ичига солинган крем пончикларнинг янада иштаҳа очувчи бўлишини таъминлайди. Крем ўрнига ўзингизга ёққан мураббони ҳам қўшиш мумкин.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Креми учун керакли масаллиқлар:

  • тухум сариғи — 6 дона
  • жигарранг шакар — 250 г
  • ун — 2 қошиқ
  • сут — 500 мл
  • ванилин — 1 қошиқ
Хамири учун керакли масаллиқлар:
  • ун — 450 г
  • маккажўхори крахмали — 2 қошиқ
  • шакар — 70 г
  • туз — 1 қошиқ 
  • тез таъсир қилувчи хамиртуруш — 1 қошиқ
  • тухум — 2 дона
  • сут — 170-200 мл
  • сариёғ — 45 г
  • ўсимлик ёғи — 1 л
  • шакар упаси — таъбга кўра
Тайёрланиши:
  1. Тухум сариғини шакар билан кўпиртиринг. Массага ун қўшиб яна аралаштиринг.
  2. Сутга ванилин қўшиб, 50-60 даража ҳароратда қиздиринг. Аралаштириш пайтида тухум сариғини қўшинг.
  3. Массани идишга солинг. Кремни паст оловда, аралаштириб, қалинлашгунча 5-10 дақиқа давомида пиширинг.
  4. Кремни элакдан ўтказинг, ёпиштирувчи плёнка билан ёпинг ва 3-4 соатга музлатгичга қўйинг.
  5. Унни элакдан ўтказинг ва крахмал, шакар, туз ва хамиртуруш билан аралаштиринг. Тухумни илиқ сут билан силлиқ бўлгунча кўпиртиринг.
  6. Тухум аралашмасини қуруқ маҳсулотларга солинг ва силлиқ, ёпишқоқ хамирни ҳосил қилинг.
  7. Юмшатилган сариёғни куб шаклида кесиб олинг ва аста-секинлик билан хамирга солинг.
  8. Хамирни тўп шаклига айлантиринг ва катта идишга солинг. Хамирнинг устини ёпишқоқ плёнка билан ёпинг ва 1 соат давомида илиқ жойда қолдиринг.
  9. Хамир икки баравар катталашганда, уни тешиб, 12-15 та тенг бўлакларга бўлинг. Уларни текис тўпларга айлантиринг.
  10. Хамирни плёнка билан ёпинг ва 50-60 дақиқа давомида илиқ жойда қолдиринг. Плёнкани олиб ташланг ва яна 15 дақиқага қолдиринг.
  11. Чуқурроқ идишда ўсимлик ёғини қиздиринг. Пончикларни ҳар томондан 2-3 дақиқа давомида қизаргунга қадар қовуринг.
  12. Пончикларни қоғоз сочиққа қўйинг ва озгина совутинг. Ҳар битта пончикнинг ён томонида чуқур, кичикроқ тешик очинг.
  13. Совутилган кремни қандолатда ишлатиладиган пакетга солинг. Пончикларга крем солинг ва устидан шакар кукунини сепинг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди