• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Печда пиширилган қовоқ: мазали рецептларни тайёрлаб кўринг

    Печда пиширилган қовоқни шўрва, салат, пирог ва десертларга қўшиш мумкин. Мазали таъмга эга қовоқни бошқа таомлар билан қўшиб истеъмол қилса ҳам бўлади.

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Печда пиширилган қовоқнинг фойда ва зарари 

    Пиширилган қовоқ — буйраклар, юрак, сийдик пуфаги, жигари билан боғлиқ муаммолари бўлган инсонлар учун фойдали ҳисобланади. Кузги сабзавот қариш жараёнини секинлаштиради, терига ва сочга яхши таъсир қилади. Бундан ташқари, парҳездаги инсонлар ҳам қовоқни истеъмол қилиши мумкин.

    Қуйида қовоқнинг фойдали хусусиятлари келтирилади:

    • Буйраклар ва сийдик пуфагининг ишини нормаллаштиради, буйраклардаги тошлардан, сурункали циститдан, пиэлонефритдан халос бўлишга ёрдам беради.
    • Сийдик кислотаси тузларининг тўпланишини олдини олади. У диуретик таъсирга эга, ортиқча суюқликни олиб ташлайди.
    • Қон босимини нормаллаштиради, қон томирлари ва юракни фаолиятини яхшилайди. Бу сабзавот таркибидаги калий билан боғлиқ.
    • Пиширилган қовоқ жигарни тозалайди ва унинг фаолиятини тиклайди.
    • Кўп миқдорда хун толаси мавжудлиги сабабли овқат ҳазм қилиш жараёнларини нормаллаштиради. Парҳез кунларида қовоқни истеъмол қилиш мумкин.
    • Стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, уйқусизлик билан курашади, уйқу жараёнини яхшилайди.
    Бироқ қовоқни ҳаддан ташқари истеъмол қилишнинг организмга ёмон таъсири бор:
    • Қандли диабет билан оғриган инсонларда қондаги шакар миқдори ортиши мумкин. Шифокор томонидан белгиланган меъёрга мувофиқ фойдаланиш мумкин.
    • Ошқозон-ичак трактининг бузилиши — лаксатиф таъсирга эга, ошқозон яраси, гастритнинг бўлган пайтда ишлатилмаслиги керак.
    • Озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия мавжуд бўлса, унда қовоқни диетага эҳтиёткорлик билан қўшиш керак.
    Қовоқни мазали пишириш сирлари 
    • Пишириш учун қовоқнинг пишган, юмшоқ, ёрқин, тўқ сариқ рангдаги кўринишга эга бўлганини танланг. Ўртача меваларни олинг, катталари ҳаддан ташқари пишган бўлиши мумкин.
    • Қовоқ бўлакларининг пишириш варағига ёпишиб қолишига йўл қўймаслик учун уларни пергаментга қўйиш керак. Катта бўлаклар фольга ичида яхши пиширилади.
    • Агар қовоқнинг юмшоқ жойи куйишини истамасангиз, уни фольга билан ёпинг.
    • Пишириш идишига озгина сув қуйинг, шунда қовоқ бўлаклари сувли бўлади ва ёпишмайди.
    Қовоқни қандай сақлаш керак?

    Ертўла

    Қовоқни сақлашнинг энг ишончли усули — уни ертўлада сақлашдир. Бу жойда тахминан 5 даража доимий ҳарорат ва ўртача намлик сақланади. Қовоқларни қўйишдан олдин олдин хонани тайёрлаш керак: ўтган йилги меваларни олиб ташланг, шамоллатинг, жавонларни туширинг ва полни ювинг. Полиз экинларини орасида 10 см масофа сақлаб териб чиқинг. Агар қовоқда конденсация пайдо бўлса, намликни қуруқ мато билан артиб олинг ва шамоллатиш тизимининг қандай ишлашини текширинг. Профилактик мақсадларда оҳак қўйишингиз мумкин — у намликни яхши қабул қилади.

    Кўп қаватли уй 

    Қовоқни сақлаш учун сизга доимий ҳаво ҳарорати бўлган қоронғи жой керак бўлади — масалан, омборхона бу масалада энг яхши вариант. Қовоқни ювманг, бу уни бузилишдан ҳимоя қилади.

    Асосий қоидалар:

    • Сабзавотларни картон ёки ёғоч қутиларга қўйган маъқул. Пластик қоплардан фойдаланманг, акс ҳолда конденсацияда моғор тўпланади.
    • Субстрат сифатида пергамент қоғозни ёки сомонни қўйиш мумкин. Вақт ўтиши билан уни ўзгартириш керак.
    • Омборхонани мунтазам равишда шамоллатиш ва вақти-вақти билан қовоқнинг ўзгармаганига ишонч ҳосил қилиш керак.
    Қовоқни сақлаш мумкин бўлган бошқа жойлар
    • Дераза токчаси яқинида — сабзавотни зиғир ёки пахтадан бўлган мато билан қопланган, сопини юқорига қаратиб картонга қўйиш керак.
    • Изоляция қилинган балкон — полни адёл билан ёпишингиз, қовоқларни қўйишингиз, қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун мато билан ёпишингиз керак. Ҳарорат тушганда, бланкаларни пахтали адёл билан ўраб олинг.
    • Тўшак остида — ўта оғир ҳолатларда қовоқни салқин хонада сақлаш мумкин. Бироқ қовоқлар остида фанерни қўйиш тавсия этилади.
    Музлаткичда

    Қовоқни музлаткичда сақлаш учун бир неча қисмга бўлишингиз ва тилимларни қоғоз сочиқ билан қуритишингиз керак. Ушбу шаклда сақлаш муддати 7 кун. Катта тилимларга ўсимлик ёғини суртинг ва фольга билан ўранг. Кесилган бўлак музлатгичга қўйилиши мумкин. Музлатилган ҳолатдаги қовоқ кейинги мавсумга қадар туриши мумкин.

    Печда пиширилган қовоқ: рецептлар

    Печда пиширилган сабзавот барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади, шу билан бирга мазали таом бўлади.

    Қовоқни қандай қилиб бўлакларга бўлиб пишириш мумкин: классик рецепт

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар:

    • қовоқ бўлакчалари — 300 г
    • шакар — 1 стакан 
    • суюқ асал — 2 қошиқ
    • лимон пўсти — 1 қошиқ
    • лимон шарбати — 2 қошиқ
    • майдаланган долчин — ярим қошиқ
    Тайёрланиши: 
    1. Қовоқни тозаланг ва тахминан 1,5 см куб шаклида кесинг.
    2. Бир қатламда пергамент қоғозига ёйиб, шакар сепинг.
    3. Уни 180 даража ҳароратда олдиндан қиздирилган печга қўйинг ва 15 дақиқа давомида пиширинг.
    4. Лимон шарбатини сиқиб олинг, меванинг қобиғини олиб ташланг.
    5. Тайёр таомга долчин, лимон пўсти ва лимон шарбатини солинг.
    6. Печга қайтариб солинг ва яна 20 дақиқа пиширинг.
    7. Иссиқ қовоқ бўлакларининг устига суюқ асални солинг.
    8. Қўшимча равишда майиз ёки ёнғоқ қўшишингиз мумкин.
    Асал ва кори бўлаклари билан печда пиширилган қовоқ рецепти

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар: 

    • кичик қовоқ — 1 дона
    • майиз - 2 стакан
    • асал — 1 ош қошиқ
    • кори — ярим қошиқ
    • кинза — ярим қошиқ
    • зайтун ёғи, қалампир ва туз — таъбга кўра
    Тайёрланиши:
    1. Қовоқни кесиб олинг ва куб шаклида тўғранг. Устига ўсимлик ёғи қуйиб туз ва қалампир сепинг.
    2. Кубларни пергамент қоғозга жойлаштиринг, печга 20 дақиқага қўйинг. Пишириш ҳароратини 180 даража қилиб белгиланг.
    3. Майиз, кори, асал ва кинзани аралаштиринг. Тайёр бўлгач таомни татиб кўринг.
    Печда олчин ва олма қўшиб мазали қовоқ пиширамиз

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар:

    • қовоқ — 400 г
    • олма — 2 дона
    • шакар — 2 қошиқ
    • лимон шарбати — 1 қошиқ
    • долчин — бир чимдим
    Тайёрланиши:
    1. Қовоқни тозаланг, бўлакларга бўлинг, пишириш варағига қўйинг.
    2. Олманинг пўстини олиб ташланг ва ўртача бўлакларга бўлинг. Лимон шарбатини солинг ва унинг устига шакар, долчин сепинг.
    3. Печни 200 даража ҳароратда олдиндан қиздиринг, қовоқларни 30 дақиқага пиширинг.
    4. Қовоқни совутилган ёки иссиқ ҳолда истеъмол қилинг.
    Бўлакларга бўлиниб печда пиширилган қовоқ

    Ушбу пиширилган қовоқ пишлоқ, помидор, гўшт ёки балиққа гарнир сифатида мос келади.

    Керакли масаллиқлар: 

    • ўртача катталикдаги қовоқ — 1 та дона
    • қаттиқ пишлоқ — 50 г
    • черри помидорлари — 10 дона
    • зайтун ёғи — 2 қошиқ
    • зираворлар — таъбга кўра
    Тайёрланиши:
    1. Қовоқни ювинг, пўстини олиб ташланг, тилимга кесиб олинг.
    2. Қовоқни бўлакларга бўлиб олинг, зайтун ёғини қуйинг, устидан зираворлар сепинг. Яхшилаб аралаштиринг.
    3. Печни 180 даража ҳароратда олдиндан қиздириб олинг ва қовоқни юмшоқ бўлгунга қадар 45-50 дақиқа давомида пиширинг.
    4. Қовоқни печдан олиб черри помидорларини устига қўйинг, устига майдаланган пишлоқ сепинг. Яна 10 дақиқа давомида печга қўйинг.
    Саримсоқ қўшилган, тез пишадиган мазали қовоқ рецепти

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар:

    • саримсоқ — 2 донача
    • зайтун ёғи — 3 қошиқ
    • лимон шарбати — 1 қошиқ
    • кориандр — 1 қошиқ
    • петрушка — 4 та новдача 
    • туз ва мурч — таъбга кўра
    Тайёрланиши:
    1. Кориандр ва саримсоқни блендерда майдаланг.
    2. Петрушканинг фақат баргаларини майдалаб олинг.
    3. Зайтун ёғи, лимон шарбати, петрушка, кориандр саримсоқ, туз ва мурчни бирга аралаштиринг.
    4. Қовоқ бўлакларини қобиғисиз 8 қисмга бўлинг. Уларнинг устидан аччиқ аралашмани қуйинг.
    5. Пишириш идишини фольга билан ёпинг. Қовоқ бўлакларини теринг ва печга қўйинг. Пишириш ҳароратини 200 даража қилиб белгиланг.
    6. Қовоқни 40 дақиқа давомида пиширинг, охирида фольгани очинг ва «Грил» режимида 5-7 дақиқа давомида қовуринг.
    Зираворлар билан пишириладиган қовоқ рецепти 

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар:

    • қовоқ — 800 г
    • сариёғ — 2 қошиқ
    • жигарранг шакар — 2 ош қошиқ
    • долчин — бир чимдим
    • мускат ёнғоғи (майдалангани) — бир чимдим
    • занжабил — бир чимдим
    Тайёрланиши:
    1. Қовоқ бўлакларини тозаланг ва катта бўлакларга бўлинг.
    2. Сариёғни эритиб олинг, пишириш идишини ёғланг.
    3. Идишнинг устини пергамент билан ёпинг, қовоқни қўйинг ва қолган қисмини сариёғ билан ёғланг.
    4. Устига зираворлар ва шакар сепинг.
    5. Печни 180 даража ҳароратда олдиндан қиздиринг ва қовоқларни 20 дақиқа давомида пиширинг.
    6. Бўлакларни айлантиринг, ёғ ва зираворлар солиб яна 10 дақиқа пиширинг.
    Қўзиқоринли пиширилган қовоқ

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    Керакли масаллиқлар: 

    • кичик қовоқ — 4 дона
    • қўзиқорин — 250 г
    • исмалоқ — 200 г
    • пиёз — 1 дона
    • саримсоқ — 1 бўлакча
    • туз, қалампир —  таъбга кўра
    • сариёғ — 1 қошиқ
    • қаттиқ пишлоқ — 80 г
    • батон — 1 дона
    • мускат ёнғоғи (майдаланган) — таъбга кўра
    • ёғли қаймоқ ​​— 100 мл
    • ўсимлик ёғи — 50 мл
    Тайёрланиши:
    1. Қовоқнинг юқори қисмини кесиб ташланг, бироқ уни ташламанг. Уруғларни тозаланг, туз ва қалампир қўшинг.
    2. Пиёзни ярим ҳалқаларга кесиб олинг, юмшоқ бўлгунга қадар сариёғ билан қовуринг.
    3. Устига қўзиқорин, эзилган саримсоқ қўшинг,  5 дақиқадан сўнг, исмалоқ баргларини солинг. Юмшоқ бўлгунча қовуринг.
    4. Нонни майда бўлакларга кесиб олинг, унга қўзиқоринларга қўшинг ва мускат ёнғоғини сепинг. Уларнинг устига қаймоқ қўшинг.
    5. Пишириш варағини ёғланг, сабзавотларни қўйинг, қовоқнинг устини қовоқ бўлаги билан ёпинг.
    6. Қовоқни 180 даража ҳароратда қиздирилган печда 1,5 соат давомида пиширинг. Кейин қовоқнинг устидаги бўлакларни олиб ташланг ва сабзавотлар қизаргунча яна 20 дақиқа пиширинг.
    Мавзуга доир:
    • Қовоқ чиндан ҳам фойдалими ва ундан нима тайёрласа бўлади? 3 хил оддий рецепт.
    • Қовоқ ичига гуруч ва гўшт солиб, такрорланмас таъмга эга таом тайёрлаймиз.
    • Қовоқ қўшиб тайёрланадиган рагу рецепти.
    • Мавсумий рецепт: қовоқ ва олмадан мазали пирог тайёрлаймиз.

    01.10.2022, 12:31   Изоҳ (0)   12574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нок, исмалоқ ва олмадан мазали илиқ смузи тайёрлаймиз

    30.09.2022, 09:53

    Қийма ва карамдан мазали пирог тайёрлаймиз

    29.09.2022, 19:35

    Помидор қайласида пишириладиган мазали тефтеллар рецепти

    28.09.2022, 18:30

    Нонуштага тез тайёрланадиган мини-пицца рецепти

    28.09.2022, 09:45

    Қовоқли лазаня рецепти: куз оқшоми учун мазали таом тайёрлаймиз

    27.09.2022, 21:19

    Фақат 2 та маҳсулот қўшиладиган ва тез тайёр бўладиган макаронли таомлар рецепти

    27.09.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.