Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон дипломатия миссияси ходимлари 27—29 сентябрь кунлари Малайзияда бўлиб ўтаётган «SmartNation-2022» халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Кўргазма 2009 йилдан бери ҳар йили Куала-Лумпурда ўтказилади. Унда 25 дан ортиқ мамлакатдан 500 га яқин компаниялар ўзларининг мингдан ортиқ инновацион технологиялари ва ечимларини намойиш этади.

Кўргазма доирасида иштирокчиларга Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, IT Park Uzbekistan ва «Бир миллион дастурчи» лойиҳалари тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилган.

Тадбир давомида, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи Малайзия компаниялари билан музокаралар ҳам ўтказилган. Хусусан, «Ақлли шаҳар» платформасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Киwитеч, инновацион технологиялар асосида тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган PBUMed ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси — Advanced Microelectronic Solution-AMS Sdn Bhd компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.

«SmartNation-2022» ахборот технологиялари, робототехника, сунъий интеллект, 5G технологиялари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат, молия ва таълим соҳаларида қўлланиладиган дастурий таъминотлар соҳасидаги энг сўнгги инновациялар халқаро кўргазмаси ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди