• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Туман аҳолиси йилига 65 млрд сўм ишлаб топади». Малинадан даромад топаётган водилликлар маҳалласидан репортаж

    Фарғона вилоятининг ҳар бир ҳудудида томорқачиликда ўзига хос мактаб яратилган. Олтиариқликлар бодринг ва узум, қуваликлар анор ва гилос, учкўприкликлар лимон, риштонликлар кўкатлар, Ўзбекистон тумани миришкорлари эса қулупнай етиштиришни ҳадисини олган. Фарғона тумани маҳаллаларида шифобахш ва мўмай даромад манбаи бўлган хўжағат — малина етиштирилади. Водил малинасининг таърифи нафақат Фарғона вилоятида, балки бутун водийда машҳур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни кунларда Водил ҳудудидаги беш мингдан зиёд хонадонлар томорқасида экилган малиналар ғарқ пишган. Йилига икки марта ҳосил олинса-да, унча кўзга ташланмайдиган бу шифобахш мева — томорқадан топилган хазина, ундан келадиган даромад эса оилавий тадбиркорликнинг мўъжизасидир. Маҳаллий аҳоли томонидан «қизил олтин» дея таъриф берилган малинадан йилига ўртача 65 миллиард сўм даромад олинаётгани фарғоналикларнинг миришкорлигидан далолат.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарғона туманининг «Ҳосилот» маҳалласида бўлиб, малина етиштириш ортидан мўмай даромад топаётган деҳқонлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳосилот» маҳалласидаги 527 хонадонда 2 минг 900 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳоким ёрдамчиси Бахтиёржон Умржоновнинг айтишича, маҳалланинг драйвери — малиначилик, бу ердаги ҳар бир хонадонда оз бўлса-да, малина етиштирилади. Бу маҳаллада етиштирилган малина нафақат водий вилоятларига, балки Ўзбекистоннинг барча туман-шаҳарларига ва ҳатто Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Россияга етказиб берилади. Малинанинг ортидан келадиган фойда ҳам шунга яраша — 10-15 сотих томорқаси бор ҳар бир оила йилига 15 миллиондан 150 миллион сўмгача даромад қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Маҳалламиз одамлари меҳнаткаш, ўз ишининг усталари. Бекор турган одамни учратмайсиз. Аҳолининг асосий даромади малиначиликдан. Маҳалламиздаги 527 та хонадонга қарашли 50 гектар томорқа майдонларида асосан малина етиштирилади. Ҳар бир оила малинадан бир мавсумда камида 10-15 миллион сўм даромад олади. Маҳсулотлар маҳаллий бозорлардан ташқари, қўшни шаҳар ва туманлар, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларига етиб боради. Ўтган йилдан хорижга катта миқдорда малина экспорт қилина бошлади. Бу оилаларга қўшимча даромад, фаровонлик олиб кирмоқда. Шу сабабдан маҳалламизда ўзгалар кўмагига муҳтож камбағал оилалар йўқ. Доимий иш билан банд бўлмаган 245 нафар фуқарога 15 сотихдан 50 сотихгача ер ажратиб берилди. Бу ерларга ҳам малина кўчатлари экилди», — дейди Бахтиёржон Умржонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Раҳмонали Ёқубов «Ҳосилот» маҳалласидаги уста томорқачилардан. Томорқада малина етиштириш, кўчат тайёрлаш борасида кўпга ибрат бўлиб келмоқда. Айни кунда 15 сотих томорқасидаги малина кўчатлари қийғос ҳосилга кирган. Бир килограмм малинанинг улгуржи баҳоси 30-35 минг сўм эканлигини ҳисобга олсак, мавсум давомида олинадиган даромаднинг чўғини чамалаб олиш қийин эмас. Миришкор томорқачининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу мавсумда малина ҳосилидан 50 миллион сўмдан ортиқ даромад олиш имконияти бор. Бундан ташқари, томорқада апельсин, лимон, мандарин, киви сингари цитрус мевалар ҳам парваришланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Раҳмонали Ёқубовнинг айтишича, водилликлар қарийб 50-60 йилдан буён малина етиштириш билан шуғулланади. Водилдаги ҳар бир оила томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган – барчанинг хонадонида токда узум, остида малина етиштирилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Фарғона тумани малина етиштиришга ихтисослашган. Бу ўсимлик бизнинг иқлимга жуда мос, тез ривожланади. Деярли ҳар бир хонадонда малина бор. Шундан яхши даромад қиламиз. Водилда 50-60 йилдан бери малина етиштирилади. Малина кўчатлари икки-уч йилда ҳосилга киради. Йилига икки марта ҳосил олинади. Биринчи ҳосил май июнь ойларида терилса, иккинчи ҳосил август ойидан бошланиб, қор ёққунича давом этади. Яхши парваришланса, ҳосилдорлик шунча ортади. Бозорда бу мевага талаб катта. Бу йил бир кило малина 38 минг сўмгача сотилди. Консерва усулида қайта ишланса, даромад яна-да кўпаяди. Беш сотих ердан 25-30 миллион сўм даромад олиш мумкин. Томорқамизда малинадан ташқари 20 туп апельсин бор. Бир йилда ўртача бир тонна апельсин етиштириб, 25 миллион сўм даромад оламиз. Бундан ташқари, лимон, мандарин, киви, зайтун кўчатлари экканмиз. 36 йилдан бери деҳқончилик билан шуғулланамиз. Шунга яраша манфаат кўряпмиз. Фарзандларни камолга етказиш, уйли-жойли қилишда томорқадан келаётган даромаднинг ҳиссаси катта», — дейди Раҳмонали Ёқубов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фарғона тумани ҳокимлиги масъулларининг қайд этишича, Водилдаги аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги 500 гектардан ортиқ майдонда қарийб 4 ярим минг тонна малина етиштирилиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етказиб берилмоқда. Бозори харидоргир маҳсулотга нафақат ўзимизда, балки чет давлатларда ҳам талаб ортиб бормоқда. Ўтган йилларда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига малина етказиб берилган бўлса, энди уни Европага экспорт қилиш бошланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2021 йилда Фарғона вилоятидан Польша, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларга 1 миллион долларлик малина экспорт қилинган бўлса, келгусида экспорт ҳажмини йиллик 3-4 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туманнинг Дилкушо маҳалласи ҳудудида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этишга киришилган. Шу тариқа Фарғона тумани Ўзбекистондаги энг катта малина плантацияларига эга ҳудудга айланмоқда. Водилликлар эса малиначилик ортидан мўл ҳосил олиб, юқори даромадга эга бўлмоқда. Шу меҳнат, машаққат туфайли уларнинг оиласига, хонадонига файз-барака, тўкинлик кирмоқда.

    30.09.2022, 21:58   Изоҳ (0)   16054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларни спорт залларидан мажбуран олиб чиқиб кетганига муносабат билдирилди

    30.09.2022, 21:22

    Жаҳон банки Ўзбекистон учун молиявий кўмакни янада кенгайтиради

    30.09.2022, 21:13

    Ўзбекистонда солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри»га киритилади

    30.09.2022, 21:10

    «Дарё» кундалигида 30 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    30.09.2022, 21:01

    Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади

    30.09.2022, 20:59

    Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар қўлга олинди

    30.09.2022, 20:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон клуби Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди

    Спорт | 25 июн, 16:32

    Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:30

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ 

    Иқтисодиёт | 25 июн, 16:28

    Шотландиядаги орол 7,5 млн долларга сотувга қўйилди

    Дунё | 25 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:11

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    Маданият | 25 июн, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.