Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (EТТБ) навбатдаги «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботи эълон қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га банк матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Ҳисоботда Марказий Осиёнинг аксарият давлатлари Россиянинг Украинада олиб бораётган уруши оқибатида юзага келган геосиёсий кескинликка сезиларли чидамлилик кўрсатаётгани қайд этилган. 

 

EТТБ минтақа ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 4,3 фоизга, 2023 йилда эса 4,8 фоизга ўсишини кутмоқда. Шу тариқа банкнинг баҳорги прогнози яхшиланди.

Қозоғистон ва Туркманистон каби Марказий Осиё давлатлари нархларнинг ошиши ва экспорт ҳажмининг кўпайиши туфайли нефть ва газдан рекорд даражада даромад олишмоқда. 

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон меҳнат муҳожирлари хизматларига талаб кескин ошиб бораётган Россиядан катта миқдорда пул ўтказмаларини олишда давом этмоқда. 

Минтақада реал иш ҳақи ва давлат даромадларининг ҳам жуда тез ўсиши кузатилмоқда.

 

Кўпгина Марказий Осиё давлатлари россиялик уй хўжаликлари ушбу мамлакатларда халқаро тўлов карталарини олишга интилаётгани ва ўз валюта жамғармаларини у ерга жойлаштиришидан фойда кўради. 

Минглаб рус тилида сўзлашувчи (Беларусь, Россия ва Украинадан) рақамли кўчманчилар IT-хизматларни экспорт қилувчиларни жалб қилиш учун мўлжалланган Ўзбекистоннинг IT-парки каби махсус иқтисодий зоналардан фойдаланиб, ўз бизнесларини Марказий Осиёга кўчирмоқда.

Натижада, минтақанинг метрополитен шаҳарлари кўчмас мулк портлашини бошдан кечирмоқда; меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш соҳаси фаол ривожланмоқда. 

Қозоғистон ва Қирғизистон каби минтақавий иқтисодлар ҳам Россияга компьютерлар, маиший техника ва электроника, автомобиль эҳтиёт қисмлари, электр ва электрон бутловчи қисмларни реекспорт қилишдан фойда кўрмоқда. 

Бу эса асосан кичик миқёсдаги транспорт воситалари орқали амалга оширилади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан қулаган минтақавий валюта курслари деярли урушдан олдинги қийматларига қайтди. 

Молиявий регуляторлар иккиламчи санкциялар хавфини камайтириш учун назоратни кучайтирди. 

Бугунги кунда барча Марказий Осиё иқтисодлари олдида турган энг долзарб муаммо бу инфляция ва бироз узоқроқ муддатда қарзга хизмат кўрсатиш харажатларидир. 

Минтақада истеъмол нархлари инфляцияси 10 фоиздан 16 фоизгача бўлиб, мақсадли чегаралардан анча ташқарида қолмоқда. 

Бу эса кўплаб уй хўжаликларининг фаровонлигига таҳдид солади ва таркибий ислоҳотлар ҳамда фискал консолидацияни хавф остига қўяди.

Ўзбекистон ҳақида прогнозлар

 

Ўзбекистон 2021 йилда 7,4 фоизлик ажойиб ўсиш суръатига эришди ва ниҳоятда кучли кўрсаткичларни намойиш этишда давом этмоқда. Иқтисодиётнинг ўсишига Россиядан пул ўтказмаларининг кескин ўсиши таъминланмоқда. 

Бу 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 96 фоизга ўсди. Салбий омилларга келсак, 2022 йил июль ойида озиқ-овқат ва товар нархларининг ошиши фонида истеъмол инфляцияси 12,3 фоизга етди. 

Умуман олганда, Ўзбекистон катта ва жадал ишчи кучи, ички бозор сиғими, ишлаб чиқариш тармоқларини диверсификация қилиш ва бозор ислоҳотларида эришилган ютуқлар туфайли иқтисодий ривожланишнинг жуда тез суръатларини сақлаб келмоқда. 

EТТБ мамлакат иқтисодиёти ўсишини аввалги прогнозга нисбатан 2022 йилда 4 фоиздан 5,5 фоиз ва 2023 йилда 5 фоиздан 6,5 ​​фоиз даражасида юқорилашини прогноз қилмоқда.

 

Қозоғистоннинг иқтисодиёти эса 2022 йилда 3 фоизга, 2023 йилда 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Қирғизистонда бу кўрсаткич иккала йилда ҳам 7 фоиз бўлса, Тожикистонда 2022 йилда 7 фоиз ва 2023 йилда 8 фоиз, Туркманистонда эса 2022 йилда 7 фоиз ва 2023 йилда 6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. 

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?