Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кэшбэклар 421 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Август ойи учун 788 минг нафар истеъмолчига 80,9 млрд сўм кэшбэк тўланди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Июль ойида 70 млрд сўмдан, апрель ва июнь ойларида эса 60 млрд сўмдан ошиқ кэшбэк тўланган эди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида — январь июль ойлари учун яна 2,7 млрд сўм кэшбэк тасдиқланди.
Йил бошидан буён 1,17 млн нафар фуқарога 421,3 млрд сўм кэшбэк тўлаб берилган.
Аввалроқ Солиқ мобил иловасида янги имкониятлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)