Украина ҳукумати ҳарбий ҳолат тугагунга қадар Россияга товарлар экспортини бутунлай тақиқлади. Бу ҳақда Украина Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Украинанинг божхона ҳудудидан ташқарига ташқи иқтисодий шартномалар, савдо ёки Россия Федерацияси бўлган белгиланган мамлакат бўйича товарларни олиб чиқишни тақиқлаш керак, — деди Иқтисодиёт вазирлиги.
Украина бош вазир ўринбосари Юлия Свириденко бу қарорни Россияга қарши санкциялар босимининг давоми деб атади.
Унинг сўзларига кўра, 24 февралдан кейин Россияга товарлар экспорти амалда тўхтатилган. Украина Иқтисодиёт вазирлиги бу қарор иқтисодиёт учун салбий оқибатларга олиб келмаслигига ишонтирди.
Украина Давлат божхона хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия ва Украина ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 38,7 фоизга ошган ва 10,09 миллиард долларни ташкил қилган.
Украинадан Россияга экспорт ҳажми 26,5 фоизга ўсган ва 3,44 миллиард долларни ташкил қилган.
Изоҳ (0)