• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон миллий аккредитация тизими халқаро даражада тан олинди

    Ўзбекистон миллий аккредитация тизими халқаро даражада тан олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон аккредитация маркази» хабар берди.

    Фото: «Ўзбекистон аккредитация маркази»

    Фото: «Ўзбекистон аккредитация маркази»

    Ҳар бир давлат иқтисодиёти олдида турган муҳим вазифалардан бири бу, шубҳасиз, экспорт салоҳиятини ошириш, жаҳондаги янгидан-янги бозорларга кириб боришдир. Аммо мамлакатларнинг бозор борасидаги ўз қонун-қоидалари, қонунчилик ҳужжатлари, товар ва маҳсулотларнинг кириб келишига алоқадор талаблари бор, жумладан, Ўзбекистонда ҳам.

    Қайд этилган бу тўсиқлар аслида ички бозор сифати ва софлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашни назарда тутади. Уларни бартараф этиш учун ҳар бир давлат миллий аккредитация органлари Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик — ILAC каби нуфузли ташкилотга аъзо бўлиши, кўп томонлама битимларга қўл қўйишлари лозим.

    Бу аъзолик давлатлар учун нима беради?

    Аъзо ва кўп томонлама битимларга қўл қўйган давлатлар бир-бирининг маҳсулот сифати синовларини ўзаро тан олади. Яъни «бир маротаба синовдан ўтказиб, бутун дунёда тан олиш» тамойилига кўра иш юритади. Бу эса, ўз навбатида, бозорларга эркин кириб бориш имкониятини беради. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товар ва хизматларининг сифати хорижий давлатлар иқтисодиёти ва жамияти талаби даражасида бўлишига, сифат кўрсаткичининг юқорилиги билан ишонч қозониб, савдодаги техник тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам беради.

    Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, хорижий давлатлар аккредитация идоралари ILAC ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши учун ўртача 5–6 йил талаб этилади (Қозоғистон, Колумбия – 4 йил; Таиланд – 5 йил; Россия, Ямайка – 6 йил; Беларусь, Туркия, Чили – 7 йилда аъзо бўлган).

    Аммо халқаро экспертлар (Туркия, Германия, Ҳиндистон) томонидан тизимни баҳолаш бўйича олиб борилган таҳлиллар Ўзбекистон аккредитация марказининг 3–4 йил (2019-2022 йиллар) ичида нуфузли ташкилотларга аъзо бўлиши мумкинлигини кўрсатган эди.

    Амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон аккредитация маркази 2018 йил 19 март ойида мухбир аъзо сифатида ILAC сафига қўшилган ва 2020 йил апрель ойида ILAC’нинг ҳақиқий мухбир аъзоси сифатида тан олинган. Марказ олдида турган кейинги вазифалардан бири мазкур халқаро ташкилотлар доирасида амал қилувчи аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама битимга (ILAC-MRA) қўшилиш ва бу орқали маҳаллий маҳсулотлар экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жаҳон бозорида тўсиқларсиз эътироф этилишини таъминлашдан иборат эди.

    Ушбу натижага эришиш учун марказ ўз фаолиятини тубдан халқаро стандартларга мослаштириш, халқаро миқёсда талаб қилинадиган барча вазифаларни бажариш, битимларга аъзо бўлган давлатнинг тажрибаларини ўрганиш, халқаро тоифадаги экспертлар билан семинар ва маҳорат дарсларини ташкил қилиб, фаолиятни янада такомиллаштиришга эътибор қаратди. Мутахассисларнинг малакаси оширилди, лаборатория ходимлари учун ҳам қатор ўқув-машғулотлари олиб борилди.

    2022 йилнинг январь ойидан март ойига қадар 8 нафар халқаро эксперт (Гонконг, Ҳиндистон, Тайван, Эрон, Малайзия, Шри-Ланка, Филиппин, Индонезия) «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК фаолиятини баҳолашдан ўтказиб, хулосаларини берди. Умумий ҳисобда марказ фаолияти қониқарли баҳоланиб, камчиликлар борасида тавсиялар берилди. Ушбу камчиликлар атрофлича ўрганилиб, бартараф этилди ва натижалар ёзма равишда халқаро ташкилотларга тақдим этилди.

    Барча саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, 2022 йилнинг 14 сентябрь куни «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик – ILAC’нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинди ва ISO/ИEC 17011:2017 халқаро стандарти талаблари ҳамда ILAC тартиб-таомилларига мувофиқ ЎЗАКК, ISO/IEC 17025 синов, ISO/IEC 17025 калибрлаш соҳаларида аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама битимга (ILAC MRA) қўшилди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда амалга оширилган синовлар дунёнинг 116 та давлатида тан олинишига эришилди.

    ЎЗАКК Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик– ILAC ташкилоти билан биргаликдаги фаолиятга муҳим аҳамият қаратади. Ушбу нуфузли ташкилот билан алоқалар Ўзбекистон миллий аккредитация тизимини ривожлантиришдаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. ILAC Низомининг мақсади, тамойиллари ва вазифаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон аккредитация маркази барча мажбуриятларни сўзсиз ва бекам-у кўст бажаришни ўз масъулиятига олди. Зотан ILAC’га аъзо бўлиш аккредитация тизимининг халқаро стандартлар асосида ишлашининг кафолатидир.

    Маълумот учун, Халқаро лабораторияларни аккредитациялаш ҳамкорлиги (ILAC) 4 та йирик минтақавий идорадан (Европа, Марказий Америка, Африка ва Осиё Тинч океани) ташкил топган. Бугунги кунда дунёнинг 116 та давлати аккредитация идораси ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзолари ҳисобланади. Яъни, «ILAC MRA» – «Синовларни ўзаро тан олиш битими»га қўшилган.

    28.09.2022, 06:10   Изоҳ (0)   9184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганнинг чекка ҳудудларида контейнерларга жойлаштирилган 131 та тиббиёт пункти ишга тушди

    27.09.2022, 23:59

    Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга келди (фото)

    27.09.2022, 23:26

    Намангандаги меҳмонхонада ходимларни ҳақоратлаб, уларга буюм улоқтирган «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори ишдан олинди

    27.09.2022, 22:48

    Дастурлар эскирган, фанлар сони чет элдагидан кўп, сифати ундай эмас: Мирзиёев архитектура-қурилиш соҳасида илм анча ортда қолаётганини билдирди

    27.09.2022, 22:15

    «Дарё» кундалигида 27 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    27.09.2022, 21:40

    Ҳақоратомуз аудиолар ортидан Сурхондарё вилояти ҳокими жазоланди

    27.09.2022, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.