Наманганнинг чекка ҳудудларида контейнерларга жойлаштирилган тиббиёт пунктлари ишга тушди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Наманганнинг Поп ва Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманларидаги карантин зоналарида фойдаланишда бўлган жами 167 та контейнер тиббиёт пунктларига айлантирилди. Улардан 131 таси фаолиятини бошлашга ҳам улгурди.
Тиббиёт пунктлари санитария-гигиена хоналари, ётоқ ўринлари, телевизор ва совиткичлар билан жиҳозланган. Уларга энг зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар ажратилиб, малакали шифокор ва ҳамширалар билан таъминланган.
«Маҳалламизда тиббиёт пункти ишга тушганлиги айни муддао бўлди. Олдинлари шифокорга кўриниш учун 15 километр узоқликдаги Гулбоғ ёки Жомашўйга борар эдик. Энди эса шундоққина ёнимизда. Бемалол чиқиб, шифокор ёки ҳамширадан маслаҳат оляпмиз, дардимизга шифо топяпмиз. Бундан барча, айниқса бизга ўхшаган нуронийлар ва бола-чақали аёллар хурсанд», — дейди Мингбулоқ туманидаги Қозоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи 75 ёшли Абдурайим ота Намозов.
Мавзуга доир: Деҳқонобод туманининг чекка қишлоқларида контейнер тиббиёт масканлари иш бошлади (фото)
Изоҳ (0)