Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ушбу вазият билан ҳамма таниш: нон қотиб қолмаган, аммо юзасида моғор пайдо бўлган. Бутун бир нонни ташлаш жуда ачинарли ва кўпчилик шунчаки моғорлаган қисмини кесиб, қолган қисмини истеъмол қилишда давом этади. Хўш, моғорлаган ноннинг зарар кўрган қисмини кесиб, истеъмол қилиш соғлиқ учун хавфсизми? «Новий очаг» нашри ушбу саволга жавоб берди.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Моғорлаган нон нима учун хавфли?

Мутахассислар моғорланган нонни истеъмол қилишни тавсия этмайди, чунки у соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. «Нон юмшоқ ва ғовакли, шунинг учун моғор споралари кўз билан кўринганидан анча чуқурроққа кирган бўлиши мумкин», — дейди АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг катта техник мутахассиси Марианна Грэйвли.

Катта пакетлардаги қадоқланган нонларни эҳтимол камида ярмини тежаш мумкин, аммо ноннинг бир томони моғорлаган бўлса. Сўнгра ноннинг моғорлаган қисми олиниб, зарар кўрмаган жойини истеъмол қилса бўлади. Шунингдек, ҳозиргача нондан моғорни кесиб, уни истеъмол қиладиганлар ҳам ташвишланмаслиги керак.

Нондаги моғор нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?

Чириётган ноннинг организмга қандай таъсир қилишини аниқлашнинг иложи йўқ. Баъзи одамлар учун бу ҳеч қандай зарар келтирмайди, чунки споралар ошқозонда оддийгина ҳазм қилинади. Бироқ моғорнинг айрим турлари нафас олиш муаммолари ва аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин, энг ёмон ҳолатда эса озиқ-овқат заҳарланишига олиб келади. Шунинг учун соғлиқни хавф остига қўймаслик, балки янги нон сотиб олиш тавсия этилади.

Яна қандай маҳсулотларни моғор билан истеъмол қилмаслик керак?

Айтганча, нон моғорнинг юқори қатламини олиб ташлаш орқали ейиш мумкин бўлмаган ягона маҳсулот эмас. Бу юмшоқ таркибга эга бўлган барча маҳсулотларга тааллуқлидир: консерва ва мурабболар, консерваланган сабзавотлар, мева ва пиширилган гўштлар.

Қандай маҳсулотларни моғор билан истеъмол қилиш мумкин?

Аммо қаттиқроқ маҳсулотлар, масалан, сабзи, қаттиқ пишлоқ ва бошқаларни, улардан кўринадиган моғорни кесиб ташлаш орқали ейиш мумкин. Агар маҳсулотнинг тузилиши қаттиқ бўлса, моғор илдизлари маҳсулотга чуқур кириб боришга улгурмайди. Шунинг учун бундай маҳсулотларнинг юқори қатламидан тахминан 3-4 сантиметр қисмини кесиб бўлгач, қолган қисмини истеъмол қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...