Ички туризмни ривожлантириш ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йил 28 сентябрдан бошлаб Самарқанд — Наманган — Самарқанд йўналишидаги авиқатновлар тикланади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Ушбу йўналишдаги парвозлар 2021 йил октябрь ойида тўхтатилганди.
Авиарейслар ҳафтада икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, 2022 йил 5 октябрдан бошлаб Наманган —Бухоро — Наманган йўналишида авиақатновлар ҳам йўлга қўйилади.
Мазкур йўналишдаги доимий парвозлар ҳафтанинг ҳар чоршанба куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир: Андижондан Урганчга поезд қатнови йўлга қўйилади
Изоҳ (0)