• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийдаги кўп қаватли уйларда лифт муаммоси: аҳоли лифт ишламаяпти деса, масъуллар унинг тўхтатилишига лифт ичидаги ўғрилик, фоҳишабозлик сабаб демоқда

    Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари «Дарё»га мурожаат қилиб, кўп қаватли уйларнинг лифти эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолганини, бундан кўпчилик азият чекаётганини, ишлаб турган лифтлар ҳам тўхтатиб қўйилаётганини айтмоқда. «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида Навоий шаҳрида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    2022 йилнинг 23 сентябрь куни соат тахминан 23:00 дан кейин Навоий шаҳрига етиб борган мухбир кўп қаватли уйлар лифти ишламаётгани, айримлари фаолияти умуман тўхтатилганига гувоҳ бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Лифтлар пештоқида ўрнатилган ёзувлардан маълум бўлишича, Нурафшон, Зарафшон кўчаларида жойлаган 10 дан ортиқ тўққиз қаватли уйлар лифти хизматини йўлга қўйиш ва уларни назорат қилиш «Navoi Comfort Citi PBK» масъулияти чекланган жамияти зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

    Фото: «Дарё»

    Билдирилишича, шаҳарнинг қарийб тўрт мингдан ортиқ аҳолиси лифтли уйлардан фойдаланади. Лифтларга хизмат кўрсатиш тўлови хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мажбурий бадали таркибига киритилган.

    Фото: «Дарё»
    Мажбурий бадал пулларини муаммосиз тўлаймиз. Аммо лифтлар ишламаслиги одатий ҳолга айланиб қолди. Аслида кўникиб бўлмайдиган ачинарли ҳолга кўниб яшашга мажбурмиз. «Баҳор» маҳалласига қарашли тўққиз қаватли уйларнинг саккизинчи қаватида яшайман. Кексалар, ёш болали қўни-қўшниларимиз жуда қийналишади. Уларнинг орасида ногиронлар ҳам бор. Қачон лифтлар «касал»ликсиз ишлайди?,— дейди кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакилларидан бири.

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг маълумот беришича, лифтлар кечки пайт соат 22:00 —23:00 дан кейин батамом тўхтатиб қўйилади.

    Манзура Ҳайдарова.

    Манзура Ҳайдарова.
    Фото: «Дарё»
    Пулини ойма-ой тўлаётган бўлсак. Ишонсангиз, мустақиллик кунларида беш кун байрам таътили берилган бўлса, беш кун ҳам лифт ишламади. Лифт эскириб, аллақачон яроқсиз аҳволга келиб қолган. Бизни тинглайдиган, оғиримизни енгил қиладиган ташкилот борми ўзи? — дейди Нурафшон кўчасидаги 105-уйда яшовчи фуқаро Манзура Ҳайдарова.

    Фото: «Дарё»

    Фуқароларнинг айтишича, шаҳардаги кўп қаватли уйлар лифтида одамлар қамалиб қолади.

    Фото: «Дарё»
    Мактабдан қайтган болалар лифтларда қолиб кетяпти, «лифтёр» етиб келгунча, болалар йиғлаб, шовқин кўтаришади. Қўрққанидан кўкариб кетган бўлади. Ҳар куни ишдан чарчаб қайтамиз. Баъзан кечки соат 21:00 ларда, баъзан ундан кеч ёки олдинроқ. Лифт ишламаслиги боис юқори қаватгача пиёда чиқишга тўғри келади. Бозор-ўчарлар билан айниқса, кўтарилиш жудаям қийин. Кечки пайт-ку, майли, ёз кунлари ҳам пешин тиғи соат 14:00 дан 17:00 гача лифтнинг темирлари қизиб кетади, деб тўхтатиб қўйишади. Лифтларни янгилаш ёхуд ишлаш механизмини ошириш вақти келмадимикан?, — дейди тўққиз қаватли уйда яшовчи фуқаро Ҳуснобод Ўтаева.

    Ҳуснобод Ўтаева.

    Ҳуснобод Ўтаева.
    Фото: «Дарё»

    Кўп қаватли уйнинг 5-қаватида яшовчи фуқаро Нодира Самандарованинг айтишича, у 12 йилдан буён шу манзилда яшаб келади. Лифтлар Навоий кон-металлургия комбинати уй-жой коммунал бошқармасига қарашли пайтларда узлуксиз ишлаган. Ширкатларга айлантирилгач эса эътиборсиз қолган.

    Фото: «Дарё»
    Одамлар қамалиб қолишади. Зиналардан терлаб-пишиб тушиб чиқади. Энг қизиғи, пулини тўлайсиз, аммо лифтдан тўлиқ фойдалана олмайсиз. Лифт хизмати меъёрларига тўғри келармикан шу тартиб? Жуда кўп маротаба мутасадди ташкилотларга мурожаат қилганмиз — фойдасиз. Ачинарлиси қарийб 15 дан ортиқ «дом»лар лифтига биттагина «лифтёр» қарайди. Уям чақирган пайтимизда велосипедда келади. Шунинг ҳам борига шукур қиламиз. Етиб келгунича орадан камида 40 дақиқа ёки бир соат вақт ўтади. Энди лифтда қамалиб қолган одамнинг ҳолини тасаввур қилаверинг, — дейди Нодира Самандарова.

    Нодира Самандарова.

    Нодира Самандарова.
    Фото: «Дарё»

    «Лифтёр» (лифт устаси) Истам Қувончев «Дарё» мухбири билан суҳбатда аслида одамларнинг ўзи лифт хизматидан жуда қўпол фойдаланишини, болалар томонидан эса унинг «ўйинчоқ» қурилмага айлантириб юборилгани ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё»
    Асабни қақшатиб юборади. Бу томони ҳақида эса гапиришни исташмайди. Болалари оёқ кийимларини лифтнинг икки эшиги орасига тиқиб қўйишади, ўзлари подъездларда туриб, лифт тугмаларини босиб юборишади. Деворларига уятсиз сўзлар ёзади. Бундан ташқари, кечки соат 23:00 дан кейин лифтларнинг тўхтатиб қўйилишининг сабаблари ҳам йўқ эмас. Ушбу лифтлар янги эмас, эскирган. Ярим кечаси бузилиб, лифт ичида одам қолиб кетса, шунча узоқ манзилга велосипедда бориб, уни тузатиб қайтишнинг ўзи бўладими?, — дейди Истам Қувончев.

    Фото: «Дарё»

    «Лифтёр»нинг айтишича, одамлар уйини таъмирлаш учун олган қурилиш материалларини ҳам лифтда олиб чиқади. Эшиклари ёпилиб қолса, уни мажбурлаб очади. Натижада кучланиш ортиб, лифтнинг мотори ёки бошқа қурилмалари ишдан чиқади.

    Фото: «Дарё»
    «Navoi Comfort Citi PBK» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нодир Маҳамматовнинг сўзига кўра, лифтлар кечки вақтларда фаол ҳаракатда бўлган пайтларда турли кўнгилсизликлар содир бўлган.
    Компаниямиз 70 га яқин кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатади. Шундан 11 та лифтли уйларимиз бўлиб, 12 та лифт хизмати йўлга қўйилган. Бу кўп қаватли уйлар галарей усулида қурилган бўлиб, шунга кўра, лифтлар ҳам эски. Улар аста-секин янгиланиб борилмоқда. Ҳозиргача эски уйларда тўққизта лифт янгиланди. Одамларнинг ҳам лифт қурилмасига муносабатини ўзгартириш керак, деб ўйлайман. Шу ўринда, кечки лифт хизматидан фойдаланган ёшларнинг ахлоқсизликлари устидан чиқиб қолганимизни, ўғирликлар содир этишганини яширмайман, — дейди раҳбар.

    Фото: «Дарё»
    Хонадон вакиллари ҳам одамларнинг лифтларга бўлган муносабатини қораламоқда.
    Тан олиш керак, одамларнинг ҳам қурилмага муносабати яхши эмас. Лифтнинг ички ва ташқи рақамларини синдиришган, қириб ташлашган. Ҳатто ахлатлар ҳам ташлаб кетган пайтлари бўлган. Буларни, албатта, аҳолининг ўзи ҳам назоратга олиши керак. Аҳолининг ўзида тозалик бўлмаса, уям қийин масала, — дейди Нодира Самандарова.

    Фото: «Дарё»

    «Аслида, ҳамма гап — маҳаллада. Ҳолатга маҳалла мутлақо эътиборсиз. Одамлар билан йиғилиш ўтказиб, уларга лифтлар хизматидан фойдаланиш ҳамда ахлатларни исталган жойга ташлаб кетмаслик ҳақида тўғри тушунчалар бериши зарур. Тўғри, одамлар маслаҳатга муҳтож эмасмиз, деган иддао кўрсатиши мумкин, бироқ, Навоий шаҳрига турли вилоятлардан, шаҳарлардан турлича одамлар ишлагани келишади, ижарачилар жудаям кўп. Шуларнинг эвазига тушунтириш ишларини кучайтириш ва уларга бу талабларни қўя билиш зарур, деб ўйлайман, — дейди Валентина Валентинова.

    Йигирма йилдан ортиқ вақтдан буён лифтли уйда яшаб келаётган нафақадаги журналист Бақо Саидов ушбу лифт аслида, одам ташишга эмас, юк ташишга мўлжалланган кўтарма эканини билдирган.

    Бақо Саидов.

    Бақо Саидов.
    Фото: «Дарё»
    Илгариги лифт бундай аҳволда эмас эди. Йигирма йилча олдин уйнинг юқори қаватларини таъмирлаш учун оғир юклар, металл ва цемент каби қурилиш материалларини олиб чиқишларига тўғри келди. Шунда амалдагиси юк лифтларига алмаштирилди. Шу билан кунимиз қўрқинчли, устига-устак ишламайдиган лифтда қолиб кетди. Одам ташув лифти бунақа «тақар-туқур» овоз чиқармайди. Жуда кўп маротаба ёпилиб қолади. Ичкарига бола ҳам, хотин-халаж ҳам қолиб кетади. Муаммонинг бошқа бир жиҳати ҳам бор. Талаб қилсанг, лифтлар ичида ўғирлик содир бўлди, ёшлар фоҳишабозлик қилишяпти, деган важ келтиришади. Гўёки шу важлар билан кўтаргичлар тўхтатиб қўйилган. Бу бошқарув компаниянинг уқувсизлигидан далолат, холос. Кўп қаватли уйларда лифт хизмати тўхтатиб қўйилмаслиги керак. Ортиқча иддаоларни келтириш раҳбарларга ярашмайди. Аҳоли ушбу ноқулайликлардан анчадан бери азият чекиб келмоқда. Эски лифтлар қачон янгисига алмаштирилади? Улар шу масалани ҳал қилиши керак, бўлди, — дейди Бақо Саидов.

    Фото: «Дарё»

    «Лифтёр» одамлар унинг қадрига етмаётганини айтмоқда.

    24 соат ишлаб бераман, лекин одамдек қадрим йўқ. Қадримга йиғлайман. Хорижга чиқиб кетишга рози бўляпман. 24 соат ишлаган вақтимда ҳам менга саккиз соат иш ҳақи тўланади. Одамлар шуни тушунмайди. Шаҳардаги 16 та «дом» лифтларига хизмат кўрсатаман. Кун давомида қилган меҳнатим эвазига 1,5 миллион сўм маош оламан, — дейди «лифтёр».
    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    26.09.2022, 20:58   Изоҳ (0)   35256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маиший техникалар ноқонуний айланмаси ва контрабандаси устидан назорат кучайтирилади

    26.09.2022, 20:40

    Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди (фото)

    26.09.2022, 20:31

    «Тошкент ҳокимлиги барча ОАВ вакиллари билан ишлашга тайёр ва ҳозиржавоб бўлади». Зоир Мирзаевнинг матбуот котиби журналистлар билан мулоқот қилди

    26.09.2022, 20:10

    Индонезия Уламолар кенгаши Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмаклашади

    26.09.2022, 19:52

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    Шавкат Мирзиёев Путинга таъзия йўллади

    26.09.2022, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.