Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 26 сентябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Сафарбарлик бошланганидан буён 261 минг нафар эркак Россияни тарк этган

Сафарбарлик ҳақида эълон қилинганидан кейин Россия ҳудудини 261 минг нафар эркак тарк этган. Бундай маълумотларни 25 сентябрь куни Россиянинг «Новая газета. Европа» мухолифат нашри Россия президенти маъмуриятидаги манбасига таяниб эълон қилди.

Бу рақамларни раҳбариятга Федерал хавфсизлик хизмати тақдим этган. Кремлда 21 сентябрь куни кечқурундан буён, хавфсизлик кучлари Россияни тарк этаётган эркаклар сони ҳақида маълумот келиб туша бошлагач, чақириқ ёшидаги эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирги вазият юзасидан, Япония Россияга кимёвий қурол билан боғлиқ маҳсулотлар экспортини тақиқлади.

Япониянинг янги санкциялари ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши сабаб қўлланган.

Айни пайтда Қозоғистон ҳам Украина вилоятларининг Россияга қўшилиши бўйича референдумларни тан олмаслигини маълум қилган.Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма юз берди, қурбонлар борВоқеа Россия таркибидаги Удмуртия республикаси пойтахти Ижевск шаҳридаги 88-мактабда юз берган.Ўқотар дастлаб қўриқчиларга қарата ўт очган, сўнг болаларни нишонга ола бошлаган.

Сўнгги хабарларга кўра қурбонлари сони 13 кишига етди. Жумладан 8-15 ёш оралиғидаги беш нафар бола ҳалок бўлган. Яна 9 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда 112 Telegram канали.

Удмуртия раҳбари Бречалов ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, отишма содир этган шахс ҳам ўлган, у ўз жонига қасд қилган.

Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Эронда ўн кундан бери давом этаётган намойишларда камида 41 киши ҳалок бўлди. Кўплаб шаҳарларда, жумладан, Теҳронда хавфсизлик кучлари оломонга қарата ўт очди. Теҳрон полицияси турар жой бинолари деразаларига ўқ узди. Рашт шаҳрида эса гувоҳлар ва ижтимоий тармоқлардаги видеоларга кўра, квартираларга кўзни ёшлатувчи газ ўрнатилган портлаткичлар улоқтирилган.

Мамлакатда 2009 йилдан бери ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар 16 сентябрь куни, 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланган эди. Қиз ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган, сўнг полиция участкасидан касалхонага олиб кетилган ва у ерда вафот этган эди. 24 сентябрь куни намойишлар Эроннинг 80 та шаҳрига тарқалди.

Шарқий Қуддусда кескинлик авжига чиқмоқда

Шарқий Қуддусда кескинлик авжига чиқмоқда. Якшанба куни бошланган яҳудийларнинг Рош-Хашана байрамини нишонлаш чоғида Исроил хавфсизлик кучлари томонидан ҳимояланган яҳудийлар Ал-Ақсо мажмуасига бостириб киришди. Гувоҳларнинг Anadolu агентлигига айтишича, душанба куни исроиллик ҳарбийлар ал-Муғробий дарвозасидан ўнлаб яҳудийларни олиб киришган.

Ал-Ақсо мажмуасида полиция кучлари кўпчиликни ташкил этган, офицерлар ҳатто мажмуадаги асосий ибодатхоналардан бири бўлган Қибли масжидига ҳам кириб боришган.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 1,99 трлн сўм ажратилади

«Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Норма.Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;
  • «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;
  • олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?