Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг стратегик нефть захираси ҳажми 427 миллион баррелни ташкил этади. Бу 1984 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мамлакатда 1983 йилдан бери биринчи марта захира миқдори тижорат захираларидан камайди.

Захиранинг қисқариши 2022 йилнинг баҳоридан бошлаб амалга оширилаётган президент Жо Байденнинг интервенсиялар қарори билан боғлиқ.

Умуман олганда, 155 миллион баррель нефть аллақачон сотилган. Давлат раҳбари жами 180 миллион баррель нефть сотишга рухсат берган.

АҚШ ҳукумати кунига ўртача 900 минг баррель нефть сотди — бу глобал талабнинг деярли 1 фоизини ташкил қилади.

АҚШда ёқилғи нархи уч ой ичида бир галлон учун 5,03 доллардан 3,66 долларга тушди.

Байден бугун, 24 сентябрь куни ўз иқтисодий жамоасига энергетика саноатига босим ўтказишни буюрди. У жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши мамлакатдаги ёқилғи нархида акс этишини истайди, — дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ нефть ва газ ишлаб чиқарувчилар Европа инқирози ҳақида фикрлари ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди