Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида савдо ҳажми 8,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Дарё»га маълум қилди.
2022 йил август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди. Бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30 фоизга (+6,2 минг) кўп.
Йил бошидан буён уй-жой савдосининг ўсиши 8,5 фоизни (172,7 минг) ташкил этди.
Август ойида ипотека кредитлаш ҳажмининг июль ойига нисбатан 37 фоизга кескин ўсиши (1,1 трлн сўмдан 1,5 трлн сўмгача) барча ҳудудларда савдо ҳажмининг ижобий динамикасига таъсир кўрсатди.
Қорақалпоғистонда 2,3 баробар, Самарқанд 75 фоиз ва Жиззах вилоятларида 41 фоиз юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.
2021 йил август ойи билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22 фоизга (4,7 мингта) ошди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида сўнгги бир йилда уйлар қимматлаганига нима сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)