Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик эълон қилиб, мудофаа вазири Сергей Шойгу 300 минг одам урушга чақирилишини маълум қилгач, Пекин Россия ва Украинани ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

Ван Вэньбинь

Ван Вэньбинь
Фото: Getty Images

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь Россия-Украина низоси фақат тинч йўл билан тартибга солиниши кераклигини айтиб, ўт очишни тўхтатишга даъват этди.

Унинг таъкидлашича, Хитой давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилини қўллаб-қувватлайди ва барча мамлакатларнинг хавфсизлик соҳасидаги эҳтиёжларини ҳисобга олишга чақиради.

15 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида учрашган, Учрашув бошида Путин Хитой вакилларига «Украина инқирози» бўйича масалаларни очиқлашга ваъда берган эди.

«РБК» маълумотларига кўра, март ойида The Wall Street Journal, The New York Times ва Financial Times ўз манбаларига таяниб, Россия Хитойдан ҳарбий ускуналар ва бошқа ёрдамлар тақдим этишни сўрагани ҳақида хабар берган. Аммо Россия ва Хитой бу ахборотни рад этган. АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, айни пайтда Пекин Москвага ҳарбий кўмак бераётгани бўйича ҳеч қандай далиллар йўқ.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

Франция президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида Россия президенти Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик борасидаги 21 сентябрда чиқарилган фармонини қоралади. «Урушни тўхтатиш учун ҳамма Путинга максимал босим ўтказиши керак. Унинг сафарбарлик қарори хато, бу рус халқи учун ёмон янгилик бўлди», — деди у.

АҚШ президенти Жо Байден эса Россия «БМТ низомининг асосий тамойилларини уялмасдан бузгани»ни таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди