Фабио Каннаваро мураббийлик фаолиятини Италияда давом эттиради.
Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси «Беневенто» бош мураббийига айланди.
Каннаваронинг сўнгги иш жойи Хитой терма жамоасида бўлган. Мутахассис 2019 йилда Хитой бош мураббийига айланганди. 49 ёшли мураббий Италияда илк бор иш бошлади.
Италия Б Сериясининг ортда қолган 6 туридан сўнг «Беневенто» 7 очко билан 13-ўринни банд этиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)