Россиялик видео блогер Павел Городницкий «Матч ТВ» телеканалининг футбол шарҳловчилари ойига қанча маош олиши ҳақида маълум қилди.
Маълум бўлишича, шарҳловчилар орасида энг юқори маошни Георгий Чердансев олади. Чердансевнинг маоши ойига 1,1 миллион рублни (200 миллион сўм) ташкил этади. Ундан кейинги ўриндаги Константин Генич ойига 550 минг рубль (100 миллион сўм) топади.
«Матч ТВ» шарҳловчиларнинг маошлари:
- Георгий Чердансев — 1,1 миллион рубль (200 миллион сўм)
- Константин Генич — 550 минг рубль (100 млн сўм)
- Тимур Журавел — 530 минг рубль (96,5 млн сўм)
- Сергей Акулинин — 500 минг рубль (91 млн сўм)
- Дмитрий Шнякин — 490 минг рубль (89 млн сўм)
- Михаил Поленов — 370 минг рубль (67 млн сўм)
- Роман Нагучев — 365 минг рубль (66,5 млн сўм)
- Александр Аксенов — 280 минг рубль (51 млн сўм)
- Станислав Минин — 270 минг рубль (49 млн сўм)
- Роман Трушечкин — 230 минг рубль (42 млн сўм)
- Александр Неценко — 220 минг рубль (40 млн сўм)
- Дмитрий Бажанов — 70 минг рубль (12,8 млн сўм).
«Дарё» ўзбек шарҳловчиларининг даромади билан ҳам қизиқди. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик футбол шарҳловчилари ҳар бир ўйин учун ўртача 250 минг сўмдан гонорар олади. Ойига 10 та ўйинда ишлайди деб олинса, шарҳловчилар ўртача 2,5 миллион сўм (шарҳнинг ўзидан) топади.
Қайд этиш керак, ўзбекистонлик шарҳловчилар даражасига қараб турли даражада гонорар олади. Шунингдек, бу миқдор унинг ойлик маоши шунча эканини англатмайди.
Изоҳ (2)
Endi Oʻzbekiston fuqarolarini oyligi bilan Rossiya fuqarolarini oyliginiham bir tenglashtirib korizlar
Tinchlik - tarix va tarixdagi shaxslardan muhim.