Forbes нашри Ўзбекистондаги энг ишончли 10 та банкни эълон қилди.
Ўзбекистон банк секторига, бир қатор МДҲ мамлакатлари каби, жорий йилда хорижий омонатчиларнинг кескин оқими кузатилди.
Давлат деярли иштирок этмайдиган Арманистон ва Қозоғистон банк секторларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда давлат банклари устунлик қилади.
Рейтингга саккизта давлат банки ва иккита хусусий банк киритилган.
Банклар халқаро агентликлар томонидан берилган рейтинглар бўйича сараланди. Агар банкларнинг рейтинглари бир хил бўладиган бўлса, активлар ҳажмига эътибор берилди.
Рейтингга эга бўлмаган банклар ўз активлари ҳажмига қараб тартибланади.
Рейтингларнинг йўқлиги банкларнинг ишончсиз эканлигини англатмайди — бу уларнинг ишончлилиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини билдиради.
1-ўрин. Миллий банк
Рейтинглар: Fitch — BB-, S&P — BB-, Moody’s — B1.
Активлар: 93,1 трлн сўм.
2-ўрин. «Ипотека банк»
Рейтинглар: Fitch — BB-, S&P — BB-, Moody’s — B1.
Активлар: 37,5 трлн сўм.
3-ўрин. «Ўзсаноатқурилишбанк»
Рейтинглар: Fitch — BB-, S&P — BB-.
Активлар: 55,8 трлн сўм.
4-ўрин. «Халқ банки»
Рейтинглар: Fitch — BB-, S&P — BB-.
Активлар: 26,7 трлн сўм.
5-ўрин. «Асака банк»
Рейтинглар: Fitch — BB-, Moody’s — B1.
Активлар: 51,9 трлн сўм.
6-ўрин. «Агробанк»
Рейтинглар: Fitch — BB-, Moody’s - B1
Активлари: 40,8 трлн сўм.
7-ўрин. Қишлоқ қурилиш банк
Рейтинглар: Fitch — BB-.
Активлари: 21,3 трлн сўм.
8-ўрин. «Микрокредитбанк»
Рейтинглар: Fitch — BB-.
Активлари: 13,7 трлн сўм.
9-ўрин. «Ҳамкорбанк»
Рейтинглар: Moody’s — B2, S&P — B+.
Активлар: 13,2 трлн сўм.
10-ўрин. «Kapitalbank»
Рейтинглар: Moody’s — B3; S&P — B-.
Активлари: 16,1 трлн сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолининг банкларга бўлган муносабати қандайлиги ҳақида хабар берилган эди. Май ойида эса Ўзбекистоннинг энг фаол банклари рўйхати маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)