Қозоғистон банклари Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатишдан бош тортди. Бу ҳақда КазТаг хабар бермоқда.
КазТАГ Қозоғистоннинг саккизта йирик банклари — «Жусан Банк», Alfa Bank, «Нурбанк», Банк CenterCредит ва бошқаларни истисносиз Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатмаётгани ҳақида хабар берди.
Халқаро тўлов тизимлари орасида биринчи навбатда Visa ва Mastercard россияликларга хорижда хизмат кўрсатишдан бош тортган.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Россияга қарши глобал санкциялар режимига қўшилган бир пайтда Россия расмийлари МИР карталарини муқобил сифатида илгари сураётган эди.
Бундан ташқари Ветнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ Туркиянинг Туркиянинг иккита йирик банки МИР карталари билан операцияларни тўхтатган эди.
1 августдан бошлаб Uzcard узоқ танаффусдан кейин МИР карталаридан пул ўтказмаларини тиклаган эди.
Изоҳ (0)