Тошкент шаҳри Бектемир туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Б.Г.» МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 790 миллион сўмлик 510 дона эшик-ром ва унинг жиҳозини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)