• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда кластерга бириктирилган ерлар қонунга зид равишда олиб қўйилгани айтилмоқда

    Сурхондарё вилоятида фаолият олиб борувчи Termiz Jayxun Cluster пахта-тўқимачилик кластерига бириктириб берилган ерлар бошқа кластерга ноқонуний бериб юборилгани айтилмоқда. Бу ҳақда кластер раҳбари ўринбосари Дилмурод Эшниёзов «Дарё»га қилган ўз мурожаатида айтиб ўтди.

    Дилмурод Эшниёзов

    Дилмурод Эшниёзов
    Фото: «Дарё»

    Дилмурод Эшниёзовнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил қилинган кластерга бириктириб берилган ерлар битта йиғилиш баёни билан, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бошқа кластерга олиб берилган.

    «Бизга 3 йил аввал Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларидаги 15 минг 582 минг гектар ер майдони бириктириб берилган. Кластеримиз ташкил этилганидан буён барча инвестицион лойиҳалар ва банк ҳамда фермер хўжаликлари олдидаги мажбуриятларимизни тўлиқ бажариб келаётган эдик. Аммо жорий йилнинг март ойида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссиясининг йиғилиш баёни билан Қумқўрғон туманидаги бизга бириктирилган ерлар бошқа кластерга ўтказиб берилди. Афсуски, бу амалдаги қонунларга зид», — деди Дилмурод Эшниёзов.

    Унинг қўшимча қилишича, кластер томонидан тортиб олинган ерларга 2022 йилнинг ҳосили учун 1 ноябрдан фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси имзолаб, уни молиялаштириб, агротехника: ер текислаш, шудгорлаш, чигит тайёрлаш каби ишлар олиб борган. Ушбу харажатлар учун кластер ҳисобидан 34 миллиард 500 миллион сўм харажат қилинган бўлса-да, ер ажратилган кластер ёки ҳукумат томонидан қоплаб берилмаган. Бунинг устига ҳосилни йиғиб олишга ҳам рухсат берилмаган.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссиясининг йиғилиш баёни

    Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссиясининг йиғилиш баёни
    Фото: «Дарё»
    Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилиши қайд этилган. Лекин Termiz Jayxun Cluster пахта-тўқимачилик кластерига бириктирилган ерларни олиб қўйиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилмаган.

    Низомга кўра, янги пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этиладиган ҳудудлар ҳар йили 20 августга қадар масъул идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши ва аризалар 1 октябрга қадар кўриб чиқилиши белгиланган. Аммо Termiz Jayxun Cluster пахта-тўқимачилик кластерига бириктирилган ерлар мавсумнинг ўртасига келиб, март ойида олиб қўйилган.

    Тартибга биноан, фаолияти тугатилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари тугатилаётган йилдаги мавсум бўйича пахта ҳосилини тўлиқ йиғиб (сотиб) олишга рухсат берилса-да, Termiz Jayxun Cluster пахта-тўқимачилик кластерига ҳосилни олишга рухсат ва сарф этилган 34 миллиард 500 миллион сўм қоплаб берилмаган.

    Дилмурод Эшниёзов, Termiz Jayxun Cluster пахта-тўқимачилик кластери раҳбари ўринбосари

    Фото: «Дарё»

    Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги хулоса берар экан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш Республика комиссияси хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтган.

    Адлия вазирлиги томонидан юборилган жавоб хати

    Адлия вазирлиги томонидан юборилган жавоб хати
    Фото: «Дарё»
    Мазкур фармоннинг 3-бандида талабгор ва тегишли идоралар ўртасида тўрт томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилиш назарда тутилган бўлиб, тўрт томонлама битимни томонларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси қарши бўлган тақдирда бекор қилиш фақатгина суд тартибида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

    Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандида битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг келишувига кўра амалга оширилиб, тарафлардан бирининг битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифи қолган тарафлар томонидан рад этилган тақдирда, ушбу масала юзасидан судга мурожаат қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.

    Мазкур низомнинг 41-бандида битимни бекор қилишга (тўлиқ ёки муайян ҳудудга нисбатан) асос бўлувчи ҳолатлар келтирилган бўлиб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан битимда назарда тутилган мажбуриятлар белгиланган муддатда бажарилмаганда ёки пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг учдан икки қисми пахта тўқимачилик кластери томонидан шартнома муносабатларини уч йил давомида бажарилмай келганлигини асословчи ёзма мурожаатлар бўлганда суд томонидан амалга оширилиши қайд этилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, мурожаатингиздан кўтарилган масалалар юзасидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқлиги маълум қилинади, — дея Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ҳуқуқий тушунтириш берган.

    Кластер маъмурияти ерни олиб қўйиш сабабларини билиш ва ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб Савдо-саноат палатасига, пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилган, лекин уларнинг бари судга мурожаат қилишни тавсия қилиш билан чекланган. Йилига пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига аъзолик бадали сифатида 100 миллион сўм тўлаган бўлса-да, уюшма кластерга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси томонидан юборилган жавоб хати

    Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси томонидан юборилган жавоб хати
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    19.09.2022, 20:06   Изоҳ (0)   11120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тизимли ёндашув фурсати етди» – ректор Қўнғиротбой Шарипов билан суҳбат

    19.09.2022, 19:56

    Фарғонада 231 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

    19.09.2022, 19:44

    Туризм вазирлиги ва ҳокимларга 2023 йилда камида 7 млн хорижий ҳамда 12 млн ички туристни жалб қилиш топшириғи берилди

    19.09.2022, 19:42

    Андижон ва Фарғонада «Лирика» ва «Тропикамид» сотаётган шахслар ушланди

    19.09.2022, 19:20

    «Ўзбекистон темир йўллари» раиси 3 ойда тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олинади

    19.09.2022, 19:14

    Инфратузилма масаласини ҳал этиш учун 200 млрд сўм ажратилса, Ўзбекистонга камида 3 млн туристни жалб қилиш мумкин

    19.09.2022, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.