• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби ўзгармоқда

    Давлат божхона қўмитасининг «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ўзгартириш ва қўшимчалар божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиққан ҳолда декларация устунларини тўлдириш тартибини, шунингдек, илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати ва шартларини белгилайди.

    Илгари божхона қийматини 1-усул бўйича аниқлашда хавфнинг ўрта ёки юқори даражаси аниқланган ҳолларда, ҳужжатлар рўйхатини тақдим этиш талаб қилинган бўлса, эндиликда бундай хавф аниқланганда ҳужжатлар фақатгина эълон қилинган божхона қиймати мазкур усул бўйича сўнгги 90 календарь кун ичида олиб кирилган божхона қийматидан паст бўлган тақдирда тақдим этилади (ушбу давр бўйича маълумот бўлмаган тақдирда, таққослаш учун 180 календарь кун ичида олиб кирилган товарларнинг нархидан фойдаланилиши мумкин).

    Ушбу ҳолларда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    • жўнатувчи мамлакатнинг божхона декларацияси;
    • баҳоланган товарларни етказиб беришга алоқадор учинчи шахслар билан тузилган шартномалар;
    • баҳоланаётган товарларни етказиб беришга алоқадор учинчи шахслар томонидан бериладиган тўлов ҳисобварақлари.
    Агар бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг иложи бўлмаса (божхона декларацияси бундан мустасно), бундай ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи харидор ёки сотувчининг ёзма тушунтиришлари қабул қилиниши мумкин.

    Шунингдек, эндиликда 1-усул бўйича божхона қийматини аниқлашда битим тарафлари ўртасида ўзаро боғлиқлик йўқлигини тасдиқлаш учун ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:

    • Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига олиб кириш учун сотувчи билан боғлиқ бўлмаган харидорларга сотилганда бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархини тасдиқловчи ҳужжатлар;
    • 4 ёки 5-усуллар билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар;
    • сотувчи томонидан Ўзбекистондан ташқари бошқа мамлакатларга жўнатилган айнан бир хил товарлар тўғрисида маълумот.
    2 ёки 3-усул бўйича божхона қийматини аниқлашда тузатиш киритиш лозим бўлган ҳолларда, декларацияни амалга оширувчи шахс товарни Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига етказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар товарларни етказиб бериш шартлари, транспорт тури ёки географик манзилида фарқ бўлганда тақдим этилиши мумкин.

    Мисол учун:

    • ЭХW ва CIP шартлари ўртасида тафовут бўлса;
    • транспорт тури учун ҳаво транспорти ва автотранспорт ўртасида фарқ бўлса.
    Маълумотлар бир-бирига тўғри келадиган ёки миқдорий жиҳатдан яқин бўлган ҳолларда, шунингдек, божхона органлари 2 ёки 3-усулларни қўллаш учун божхона қийматини тақдим этганда мазкур ҳужжатлар тақдим этилмаслиги мумкин.

    Бундан ташқари, божхона қийматини ҳисоблаш учун муқобил манбалар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

    • расман чоп этилган маълумотномалар;
    • бюллетенлар;
    • биржа котировкалари;
    • ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг нарх-варақлари, уларнинг ассоциациялари ёки бирлашмаларининг йиғма нархлар маълумотномалари;
    • товар ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар, уларнинг расмий рўйхатдан ўтган дилерлари ёки дистрибюторларининг маълумотлари, нархлар тўғрисидаги маълумотларни олишнинг давлатлараро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган мамлакатлар ваколатхоналари маълумотлари;
    • баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган баҳолаш ҳисоботлари;
    • ички бозорни ўрганиш далолатномалари;
    • нархлар конюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нархлар тўғрисида маълумотларнинг бошқа ишончли манбалари.
    Маълумот учун, Божхона кодексига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги олтита усулни қўллаш орқали амалга оширилади:
    • олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича – I усул;
    • айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича – II усул;
    • ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича – III усул;
    • қийматларни чегириб ташлаш асосида – IV усул;
    • қийматларни қўшиш асосида – V усул;
    • захира усул – VI усул.

    19.09.2022, 21:15   Изоҳ (0)   10710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 19 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    19.09.2022, 21:01

    Ўзбекистондан янги транзит йўналиши бўйлаб 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд йўлга чиқди

    19.09.2022, 20:54

    Сурхондарёда кластерга бириктирилган ерлар қонунга зид равишда олиб қўйилгани айтилмоқда

    19.09.2022, 20:06

    «Тизимли ёндашув фурсати етди» – ректор Қўнғиротбой Шарипов билан суҳбат

    19.09.2022, 19:56

    Фарғонада 231 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

    19.09.2022, 19:44

    Туризм вазирлиги ва ҳокимларга 2023 йилда камида 7 млн хорижий ҳамда 12 млн ички туристни жалб қилиш топшириғи берилди

    19.09.2022, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.