Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 19 сентябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, соат тахминан 16:00 да Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ–Тошкент автомобиль йўлининг 32-километрида ҳайдовчи — 1994 йилда туғилган Э.Л. Howo бетон ташувчи юк автомобилини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда келаётган ҳайдовчи — 1996 йилда туғилган А.Б. бошқарувидаги Spark ҳамда ҳайдовчи — 1995 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги Matiz транспорт воситаларига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса сабаб ҳеч ким оғир жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)