• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Telegram янгиланди: Premium эможилардан энди ҳамма фойдаланса бўлади

    Telegram жамоаси илованинг янги версиясини тақдим қилди. 

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Месенжер аввалги янгиланишида эможилар билан боғлиқ бир қатор ўзгаришларни тақдим этган эди. Бу сафар эса эможилар янада такомиллаштирилди. 

    Чексиз реакциялар

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Энди барча фойдаланувчилар аввал фақат Telegram Premium’да ишлатиш мумкин бўлган эможилардан фойдаланиши мумкин. 

    Кўплаб янги эможиларни кўриш қулай бўлиши учун янгиланган реакцияларни танлаш менюсини энди кенгайтириш мумкин. Тез-тез фойдаланиладиган реакциялар рўйхат юқорисида чиқади.

    Telegram Premium обунасига эга фойдаланувчилар реакция сифатида нафақат стандарт, балки минглаб муаллифлик эможиларидан бирини танлаши мумкин. 

    Чексиз турли-туман эможилардан биттасини танлаш осон бўлмайди, шунинг учун энди Premium фойдаланувчилар 3 тагача реакция юбориши мумкин.

    Реакцияларга киритилган ушбу ўзгаришлардан ҳозирча гуруҳлар ва алоҳида чатларда фойдаланиш мумкин.

    Админлар ўз гуруҳларида махсус реакциялардан фойдаланишга рухсат бериши ёки тақиқлаши мумкин.

    Эможи статуслар

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    16 сентябрдан бошлаб Telegram Premium обунасига эга фойдаланувчилар ҳозир қандай кайфиятда экани ёки нима билан шуғулланаётганини билдириш учун исмлари ёнида акс этувчи анимацияли статусларни белгилаши мумкин. 

    Бу махсус статус чатлар рўйхати, гуруҳлар ва профилда Premium нишони ўрнини эгаллайди.

    Турли Telegram мавзуларига мос келиши учун рангларини ўзгартирувчи 7 та стандарт статусдан ёки чексиз сондаги махсус эможилардан бирини танлаш мумкин. 

    Иш, уйқу, саёҳат ва бошқалар учун оммабоп тавсиялар юқорида акс этади.

    Статусни ўзгартириш учун чатлар рўйхати юқори қисмидаги Premium нишонини босиш ёки Созламаларга кириш лозим. Статусни муайян муддатга белгилаш учун эможини босиб туриш талаб этилади.

    Очиқ эможилар платформаси барча учун очиқ. Унинг ёрдамида Premium фойдаланувчилар учун уникал қаҳрамонларга эга махсус тўпламларни юклаш мумкин.

    Ҳисобга янада қулай кириш

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Тез-тез ҳисобга кириб-чиқадиган фойдаланувчилар энди эмаил манзили, Apple ёки Google орқали кириш ёрдамида логин кодларини олиши мумкин.

    iOS учун иловада Telegram ҳисобига кириш аллақачон Android фойдаланувчиларига таниш бўлган янги интерфейслар ва қувноқ анимациялар билан янада соддалаштирилди.

    Янги фойдаланувчи номи ҳаволалари

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Telegramда исталган оммавий @username манзили учун т.ме/усернаме кўринишидаги ҳавола ишлайди. 

    Уни Интернетда улашиш осон, демак, сиз юбораётган исталган киши оммавий профил, гуруҳ ёки каналингизга тезда кириши мумкин.

    Энди ҳар бир фойдаланувчи номи усернаме.т.ме шаклидаги уникал ҳавола форматига эга. Бу исмини ажратиб кўрсатмоқчи бўлганлар (ёки / тугмасини топишга қийналаётганлар) учун мўлжалланган.

    Android учун иловада юкланмаларга устуворлик бериш

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Фаол юклаб олинаётган медиа ва файлларни Қидирув панелининг «Юкланмалар» саҳифасида ёки чатларингиз рўйхатида чиқадиган белгисини босиш орқали бошқариш мумкин. 

    Фойдаланувчилар юкланмалар тартибини устуворлигини ошириш ёки пасайтириш орқали ўзгартириши мумкин. 

    Бунинг учун керакли қаторни босиб туриш, кейин унинг ўрнини алмаштириш кифоя. Ҳар доим биринчи ўринда рўйхат бошидаги файл юклаб олинади. Бу функция iOS учун иловада аллақачон мавжуд эди.

    Android учун иловада янги дизайн элементлари

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Android учун иловада медиани очиш, ёпиш ва ўзгартиришда энди янги равон анимациялар ҳамроҳлик қилади.

    Android 13 ёки ундан кейинги версиядаги қурилма эгалари телефонидаги тунги режим созламалари ва асосий рангга автоматик мосланувчи мавзули Telegram иконкасини танлаши мумкин.

    17.09.2022, 20:54   Изоҳ (0)   20277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар маълум бўлди

    15.09.2022, 21:16

    Яна бир россиялик тадбиркор сирли равишда ҳалок бўлди

    14.09.2022, 20:57

    Солиқ мобил иловасида янги имкониятлар пайдо бўлди

    14.09.2022, 20:09

    Ўзбекистонда товар ва хизматлар миллий католигининг янгиланган версияси ишга туширилди

    14.09.2022, 13:34

    Ўзбекистонда iPhone 14 сотиб олиш учун неча кун ишлаш керак?

    13.09.2022, 22:20

    Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

    12.09.2022, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.