• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лондон аҳолисининг 20 фоизини қириб юборган «катта ўлат» эпидемияси, Софи Лорен ва Карло Понтининг Мексикадаги яширин тўйи. Кун хронологиясида 17 сентябрь

    17 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Лондон аҳолисининг 20 фоизини қириб юборган катта ўлат ҳамда Карло Понти ва Софи Лореннинг муҳаббат тарихида оид фактлар ўрин олган.

    «Лондоннинг катта ўлат эпидемияси»

    1665 йилнинг 17 сентябрида «Лондоннинг катта ўлат эпидемияси» бошланган ва унинг оқибатида 100 мингга яқин одам, Лондон аҳолисининг 20 фоизи ҳалок бўлган. Ўлат — бу инфекцион касаллик бўлиб, уни бургалардан юқадиган ўлат таёқчалари бактерияси юзага келтиради. 1665—1666 йиллардаги ўлат эпидемияси кўлами жиҳатидан «Қора олим» пандемиясидан кичик ҳисобланади. Аммо XVII асрдаги ўлат Англиядага ўша вақтда энг кўп зарар етказган касалликка айлангани сабаб «катта» номини олган.

    Фото: UCLA

    Фото: UCLA

    1665 йилги катта эпидемия Буюк Британиядаги ўлатнинг энг сўнгги йирик тарқалишидир. Бунга қадар 1603 йилда (30 минг лондонлик ҳалок бўлган), 1625 йилда (35 минг қурбон) ва 1636 йилда ҳам (10 мингга яқин қурбон) кузатилган. Катта эпидемия вақтида кўпчилик касалликнинг асл сабабини тушунмасди. Турли вариантлар келтирилган холос: ноодатий об-ҳаво, қорамоллар касаллиги, чивин, қурбақа ва сичқонлар кўпайиши. Касаллик сабаби тадқиқотчи Александр Ерсен 1894 йилда ўлат таёқчаси каламуш бургаси орқали юқишини кўрсатиб бермагунга қадар маълум бўлмаган.

    1664 йилнинг кузида ёрқин комета кўринган ва лондонликлар олдинда қўрқинчи воқеалар содир бўлишидан хавотирланган. Лондон у вақтларда 448 гектар майдонга эга шаҳар бўлган. Жон Граунтнинг баҳолашича, 1665 йилда Лондон ва унинг атрофида 460 мингга яқин одам истиқомат қилган.

    Англияга эпидемия Нидерландиядан келган деб ҳисобланган, чунки ушбу мамлакатда 1599 йилдан бошлаб ўлат касаллиги вақти-вақти билан тарқалиб турган. Дастлаб, юқумли касаллик Буюк Британияга Амстердамдан пахта тойларини ташийдиган голланд савдо кемалари томонидан олиб келинган (1663—1664 йилларда Амстердам бўшаб қолган, 50 мингга яқин одам вафот этган). Лондон атрофидаги порт шаҳарлар, жумладан, Сент-Жайлс черкови камбағал ишчиларга тўла бўлиб, айнан улар ўлатдан биринчи бўлиб жабр кўрган. Шаҳар ташқарисидаги дастлабки икки шубали ўлим 1664 йилнинг декабри ва 1665 йилнинг февралида қайд этилган. Ушбу ҳолатлар ўлат деб топилагани сабаб ҳукумат эпидемия тарқалишининг олдини олиш бўйича бирор чора кўрмаган, аммо 1665 йилнинг дастлабки тўрт ойида ўлим кўрсаткичлари ортиб кетан.

    Апрель охирига келиб ўлатдан вафот этганлар сони расман 4 кишини ташкил этса-да, ушбу касаллик оқибатида вафот этган инсон сифатида Ребекка Эндрюс исмли аёл кўрсатилган.

    Шундан келиб чиқиб ўша вақтда ўлим сабабларини текшириш йўлга қўйилган. Кимдир ўлганида, қўнғироқ чалинган ва «ўлим изловчи» келиб, мурдани кўздан кечирган ҳамда унинг ўлими сабабини аниқлаган. «Изловчилар» асосан жоҳил кампирлар бўлгани сабаб, пора эвазига расмий қайдномаларга бошқа сабабни қайд этган. Инсон ўлатдан вафот этса, сотиб олинган «изловчи» ўлимнинг бошқа сабабини кўрсатган, чунки қонунга мувофиқ ўлат аниқланган уй 40 кунлик карантинга оила аъзолари билан ёпилиши керак бўлан. Бундан уйларнинг эшикларига қизил ҳоч расми чизилиб, «Худо, бизни афв эт» ёзуви туширилган ва уй қўриқланган.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Шу йили қиш оғир келган, бироқ об-ҳаво исиши билан касаллик терқалиши тезлашган. 1665 йилнинг июлида ўлат Лондон марказига етиб борган. Англия қироли Карл II оиласи билан шаҳарни тарк этиб, Оксфордширга йўл олган. Аммо шаҳарнинг бошқа амалдорлари қолишни лозим топган. Лондон лорд-мери Жорж Лоуренс ҳам шаҳарда қолиб, шишадан ўзига махсус карантин хона ясаттирган. Шу орқали у ўзининг ва мулоқот қилаётган инсонининг хавфсизлигини таъминлаган. Аксарият бадавлат савдогарлар шаҳарни тарк этгач, савдо тўхтаб қолган.

    Камбағаллар ҳам ўлатнинг тарқалишидан хавотирга тушиб, баъзилари шаҳарни тарк этган; аммо бошқа жойларда уларнинг қоладиган жойи, яшаши учун ҳеч қандай воситалари йўқ эди, шунинг учун ноаниқ келажакдан қўрқиб, кўпчилик шаҳарда қолишни маъқул кўрган. Шаҳар дарвозасидан чиқаётганда ҳамма лорд-мер томонидан берилган соғлиғи тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши керак эди, уни олиш эса тобора қийинлашиб борарди.

    Ҳужжатларга кўра, Лондонда ўлим кўрсаткичи ҳафтасига 1000 кишигача, кейинроқ 2000 кишига етган. Июль ойининг сўнгги ҳафтасида вафот этганлар рўйхатида 3014 кишининг исми қайд этилган бўлиб, уларнинг 2020 нафари ўлат касаллигидан дея кўрсатилган (ўша вақтларда ўртача ўлим кўрсаткичи ҳафтасига 300 кишини ташкил этган). 1665 йилнинг сентябрига келиб ўлим кўрсаткичи ҳафтасига 7 минг кишига чиққан.

    Фото: History Today

    Фото: History Today

    Эпидемияга қарши курашиш бўйича жамоат соғлиғини сақлаш йўлида бир нечта тизим яратишга уриниш бўлган. Шаҳар ҳукумати шифокорларни ёллаган ва марҳумларни яхшилаб кўмишни йўлга қўйган, бироқ шаҳардаги ваҳима сабаб одамлар жасадларни тезкор кўмишга уринган. Касаллик сабаби номаълум эди, аммо кўпчилик уларни ҳайвонлар тарқатяпти деб ҳисоблаган. Шу боис Лондон корпорацияси ит ва мушукларни ўлдиришни буюрган. Бурга ташувчилар хавфли ҳисобланган, бургаларнинг ўзи эса йўқ. Бу ҳайвонлар бурга ташувчи каламушлар сонини чеклаб тургани сабаб уларнинг ўлдиришили эпидемиянинг узоқ давом этишига сабаб бўлган.

    Куз охирига келиб, ўлим кўрсаткичлари камайган, 1666 йилнинг февралида қирол ва унинг атрофидагиларга шаҳарга қайтишни хавфсиз деб ҳисоблаган. Бу вақтга келиб, узилмас савдо алоқалари сабаб ўлат Францияга ўтиб бўлганди. Шунингдек, 1666 йилнинг сентябрида Лондонда юз берган «буюк ёнғин» ўлатнинг тарқалишига йўл қўймаган деган фаразлар ҳам бор.

    Софи Лорен ва Карло Понтининг севги тарихи

    Софи Лорен ва Карло Понтининг оиласи жаҳон кинематографиясидаги энг мустаҳкам никоҳлардан бири ҳисобланади. Улар танишганида Лорен модель ва актрисалик йўлига кириб келаётган 16 ёшли қиз, Карло эса 38 ёшли режиссёр эди.

    Биринчи учрашув

    Софи Лореннинг болалиги оғир уруш ва ундан кейинги йилларга тўғри келган. Онаси қанчалик ҳаракат қилмасин уни ва қизларини боқа олмасди. Оқибатда Софи шу қадар озғин бўлганки, уни мактабда «тиш кавлагич» деб аташган. Аммо кейинчалик, 14 ёшга тўлганида «иркит ўрдакча» чиройли оққушга айланган. Онасининг қарори билан гўзаллик танловида қатнашган Софи ғолиб бўлган.

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Шундан кейин Софи моделлар билан шуғулланувчи агентлик билан шартнома имзолаган ва 1951 йилда у Карло Понти билан танишиб қолган. «Юз тузилишингиз жуда қизиқарли», — деган ўшанда эркак. Шундай гўзалликни қўлдан чиқаришни истамаган Карло Софига ўз лойиҳаларидан бирида суратга тушишни таклиф этган. Киностудияда унга озишни ва бурнини тўғирлашни маслаҳат беришган. Бундан дарғазаб бўлган Софи суратга олиш жараёнларини тарк этган. Понти эса ёш актрисанинг муваффақиятга ишонч билдириб, уни «Анна» фильмига қайтарган.

    Улар биргаликда ишлашни давом эттирган. Понти қаршисида ишлов берилмаган олмос борлигини тушуниб турарди. Биринчи бўлиб у қизга таҳаллус топади: София исми Софига, Шиколоне фамилияси Лоренга ўзгартирилади. Понтининг фикрича, қизнинг ҳақиқий фамилияси қишлоқиларга хос жаранглаган.

    Маъшуқа

    Карло ва Софи бир-бирисиз яшай олмаслигини тушунган ва яширинча учрашишни бошлаган. Лореннинг онаси бундан даҳшатга тушган: аёл қизининг бошқача ҳаёт кечиришини истаган бўлса-да, унинг тақдири ўзиники такрорлай бошлаганди. Қизи беникоҳ фарзандни дунёга келтиришидан хавотирга тушган аёл уларнинг муносабатларини узишга уринган.

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Бу вақтга келиб Лореннинг карьераси ва шахсий ҳаёти қарама-қарши йўналишда диаметрига ўсиб борарди. У энг машҳур актрисалардан бири сифатида танилган, Италия юзига айланиб улгурган эди. Понти билан муносабатлари эса ўзгармаган: католик давлатда ажрашиш учун рухсат олиш қийин эди — Ватиканнинг рухсати талаб этилган, уни олиш эса осон бўлмаган.

    Оғриқли танлов

    1956 йилда «Ғурур ва эҳтирос» фильмининг суратга олиш майдончасида Софи Кери Грант билан танишиб қолган ва актёр уни севиб қолган. Келишган актёр чўзиб ўтирмасдан Лорен бир неча йил олдин унаштирилганидан бехабар, унинг қўлини сўрайди. Софи ўшанда ҳеч қандай жавоб қайтармаган, аммо Кери ҳам таслим бўлишни истамаган.

    Шунда актриса «келажаги йўқ маъшуқа бўлиш ёки муҳаббатсиз қонуний хотин» бўлиш танлови орасида қолган. Албатта, буларнинг барчасидан Карло хабардор бўлган ва қаттиқ рашк қилган. Агар бирор нарса қилмаса, Софини қўлган чиқариши мумкинлигини тушуниб, унга Мексикада яширин никоҳдан ўтиш таклифини билдирган.

    Лорен Понтини танлаган: «Мен ўзим учун тўғри бўлган қарорни қабул қилдим», — деганди у.

    Икки тақдир

    1957 йилнинг 17 сентябрида Мексикада юристлар режиссёрнинг аёли билан ажримини расмийлаштирган ва Карло Софига уйланган. Италияда бундай схемани ҳақиқий эмас деб топишган: Понти қўшхотинликда, Лорен эса ноқонуний никоҳда айбланган.

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Жуфтлик бирга бўлиш учун мамлакатдан қочиб, беш йил давомида Швейцария ва Францияда яшайди. Айнан Франция эр-хотиннинг иккинчи уйига айланади: 1966 йилда режиссёр ва актриса иккинчи бор оила қуради — шундай кейин ушбу давлат фуқаролигини олади. 32 ёшли Софи шу билан синовлар тугади деб ҳисоблайди, афсуски бу қийинчиликларнинг бошланиши эди.

    Лореннинг 1963 йилда биринчи ҳомиласи, 1967 йилда эса иккинчи ҳомиласи тушиб қолади. Учинчи фарзандга ҳомиладор бўлиш учун актиса гормонал терапиядан ўтишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, телевизор ва радиосиз қатъий тўшак режимида ётади. Бир кун давомида ярим соатдан ортиқ оёқда юриш тақиқланади. Софи барча шартларга рози бўлади: уйига қамалиб олган ва ташқи дунё билан деярли алоқада бўлмаган.

    Ва ниҳоят 1968 йилда эр-хотин ўғилли бўлади, орадан тўрт йил ўтгач оилада яна бир фарзанд дунёга келади.

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Ҳаёти давомида эр-хотин шу қадар кўп синовлардан ўтганки, қолган умрини тинчликда давом эттиришга қарор қилган. Шундай бўлган ҳам: Карло ова Софи ярим асрдан ортиқ — 2007 йилда режиссёрнинг ўлимига қадар бирга яшади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: АҚШ ҳарбий базасида оммавий қотиллик, кўлга чўккан троллейбусдан 20 кишини қутқарган қаҳрамон ва Ливандаги қочоқлар лагерида қирғин. Кун хронологиясида 16 сентябрь

    17.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   40366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон МХДҚ: Қирғизистон Тожикистоннинг фуқаролик объектларига дронлар ва вертолётлар билан зарбалар бермоқда

    17.09.2022, 09:13

    Германия, Польша ва Франция Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишни қўллаб-қувватлайди

    16.09.2022, 23:36

    Yevropa Ittifoqi ortidan Shveysariya rossiyaliklarga soddalashtirilgan tartibda viza berishni to‘xtatdi

    16.09.2022, 18:21

    Пашинян Путин ва Блинкен билан Арманистон—Озарбайжон можароларини муҳокама қилди

    16.09.2022, 16:59

    Луганскдаги портлашда ЛХР бош прокурори ҳалок бўлди

    16.09.2022, 16:50

    Изюмдаги вайронагарчилик, Балаклеяда рус техникалари қабристони. Урушнинг 204-кунидан фоторепортаж

    16.09.2022, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40

    Шри Ланкада ўнлаб ҳарбий хизматчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради

    Дунё | 9 май, 17:25

    Трамп Зеленский билан телефонда суҳбатлашди

    Дунё | 9 май, 17:10

    “Қизимни хавф остига қўйишни истамайман” — Тони Кроос нега Германияга қайтишни истамайди?

    Спорт | 9 май, 17:00

    Олимлар инсоннинг ташқи қиёфаси унинг исмига қараб ўзгаришини исботлади

    Дунё | 9 май, 16:45

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремни тўғри танлаш ва ишлатиш ҳақида билишингиз керак бўлган 5 муҳим факт

    Лайфстайл | 9 май, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.