Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентларнинг 53 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш имкониятидан фойдаланган ҳолда талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Шундан 176 мингдан зиёди умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг:

  • 83 006 нафари (47 фоизи) — биринчи таълим йўналишига;93 341 нафари (53 фоизи) — иккинчи-бешинчи таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган.
«Бундан маълум бўладики, агар абитуриентлар олдингидек фақатгина битта таълим йўналишига ҳужжат топширганида уларнинг тенг ярмидан кўпи талабаликка тавсия этилмаган бўлар эди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар