Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қизғалдоқ кўчасида 17 сентябрь куни ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, соат 18:07 да Қизғалдоқ кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:17 да воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра ҳудуддаги 3 та резурвуарда мой маҳсулоти ёнган.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин жойига вазирлик раҳбарияти, Тошкент шаҳри ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳ (0)