Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси ҳаво кемаси илк бор Наманган халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Авиакомпаниянинг Airbus А-321 русумли ҳаво кемаси Москва—Наманган йўналишида 221 нафар йўловчини ўз манзилига етказди.
Анъанага мувофиқ, аэропортга илк қўнишни амалга оширган ушбу ҳаво кемаси сувли ҳаво аркаси билан қарши олинди.
Халқаро аэропорт маъмуриятининг «Дарё»га маълум қилишича, «Ямал» авиакомпанияси Москва – Наманган – Москва йўналишида ҳафтасига бир марта авиақатновларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, бу йил 25 йиллигини нишонлаётган «Ямал» Россиянинг Жанубий Сибир минтақасидаги йирик авиакомпанияси бўлиб, асосий штаб-квартираси Saleхардда жойлашган. Турли русумлардаги 30 дан ортиқ ҳаво кемасига эга компания 42 та йўналишда парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Мавзуга доир: Намангандан Дубайга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Изоҳ (0)