Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 16 сентябрь куни соат 22:30 да Зомин тумани «Тараққиёт» МФЙда яшовчи «Халқ банки» Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида шу банкнинг Зомин филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган. Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб, Н.Жга тан жароҳати етказган.
Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)