Карди Би яна бир бор мухлисларининг қалбини забт этди. Реп йўналишида ижод қиладиган хонанда кутилмаганда Нью-Йоркдаги мактабига ташриф буюриб, ўқитувчилари билан кўришди ва мактаб ривожланиши учун хайр-эҳсон қилди.
Карди Би Бронкс ушбу ўрта мактабда олтинчи синфдан саккизинчи синфгача ўқиган. TMZ нашри хабарига кўра, бу режадан ташқари ташриф бўлиб, барчани, жумладан, директорнинг ўзини ҳам ҳайратда қолдирган. Юлдуз ўқитувчилар, ўқувчилар билан ҳам суҳбатлашди ва улар билан ҳаётий маслаҳатларини ўртоқлашди. Улар орасида Карби Би ижодини чин дилдан ёқтирувчи мухлислари ҳам бор эди, ўқувчилар ва ўқитувчилар нафақат ўз кумирини жонли эфирда томоша қилиш, балки унга бир-иккита саволлар бериш имкониятига эга бўлди.
Карди Би ўз мактабига 100 000 доллар хайрия қилди, у сарфлаган маблағини рақс ва мусиқа дарслари каби ўқувдан ташқари дастурларни ишлаб чиқишга сарфланишини истайди.
Мавзуга доир: Америкалик хонанда Карди Би коронавирусдан жабрланган минг нафар мухлисига 1000 доллардан тарқатади.
Изоҳ (0)